❇️ САВОЛ: Пенсияга чиқишимга икки йил қолганда хозиргача ишлаб келаётган жойимдан мени штатимга қисқартириш келганлиги сабабли ишсиз қолдим. Ҳозирда 53 ёшдаман. 23 йиллик стажга эгаман. Мен шу ҳолатда муддатдан олдин пенсияга чиқишим мумкинми ?
✅ ЖАВОБ: Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисидаги қонуннинг 14-моддасига кўра технологиядаги, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишдаги ўзгаришлар, ходимлар сони (штати) ёки иш хусусиятининг ўзгаришига олиб келган ишлар ҳажмининг қисқарганлиги ёхуд корхонанинг тугатилганлиги муносабати билан ишдан озод этилган ва ишсиз деб эътироф этилган шахслар:
🟢 Эркаклар — 58 ёшга тўлганда ва иш стажи камида 25 йил бўлган тақдирда;
🟢 Аёллар — 53 ёшга тўлганда ва иш стажи камида 20 йил бўлган тақдирда пенсия олиш ҳуқуқига эга бўладилар деб белгиланган.
✅ Демак, Cиз хозирда пенсияга чиқишингиз учун меҳнат биржасига мурожаат қиласиз ва у ерда ишсиз деб рўйхатга олинганингиздан кейин пенсия ёшига етмасдан хам пенсияга чиқишингиз мумкин бўлади. Агар меҳнат биржаси сизга мақбул келадиган иш топиб берса яна икки йил ишлаб кейин чиқишингиз хам мумкин.