☄️ Қуйидаги тоифадаги шахсларга автомобиль бензини сотиб олиш харажатларининг бир қисми учун ойлик пул компенсацияси тўланади:
✔️ - уруш қатнашчилари ва уларга тенглаштирилган шахслар;
✔️ - уруш фахрийлари ва уларга тенглаштирилган шахслар;
✔️ - меҳнатда майиб бўлиш ва касб касаллиги туфайли I ва II гуруҳ ногиронлар;
✔️ - I ва II гуруҳ болаликдан ногиронлар.
___
❗️ Ушбу компенсацияни олиш учун юқорида келтирилган тоифадаги шахслар енгил автомобиль, мотоаравача ёки мотоциклга эга бўлиши ҳамда ундан фойдаланаётган бўлиши керак.
⚡️ Эслатиб ўтамиз, 2023 йил 3 июлда ушбу турдаги компенсациянинг янги миқдори белгиланди.
(https://t.me/PensionFundRUz/5165)Компенсация олиш ҳуқуқига эга бўлган шахслар яшаш жойи бўйича пенсия ва нафақалар тайинланадиган органларга мурожаат қилишлари мумкин.