❗️ҚАНДАЙ ҲОЛЛАРДА ПЕНСИЯ ҚАЙТА ХИСОБЛАНАДИ

12.07.2023 197 Yangiliklar
📃 "Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги Қонуннинг 49-моддасига асосан, пенсияларни қайта ҳисоблаш қуйидаги ҳолларда амалга оширилади.

✅ пенсионер пенсия миқдорига таъсир кўрсатувчи (пенсия тайинланишигача бўлган иш стажи ва иш ҳақи тўғрисидаги ҳамда бошқа) қўшимча ҳужжатларни тақдим этган тақдирда;

✅ ногиронлик гуруҳи ўзгарганда;

✅ боқувчисини йўқотганлик пенсияси оладиган оила аъзолари сони ўзгарганда;

✅ пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдорлари ўзгарган тақдирда;

✅ даромадлар индексация қилинган тақдирда амалга оширилади.

❗️I ва II гуруҳ ногиронлик пенсияси тайинланганидан кейин камида 1 йил иш стажига эга бўлса, фуқаронинг аризаси асосида иш стажи ва иш ҳақи инобатга олинган ҳолда пенсия ҳар икки йилда бир маротаба қайта ҳисоблаб чиқилади. Бунда пенсияни қайта ҳисоблаш фуқаро пенсия миқдорини қайта ҳисоблаш учун мурожаат қилган санада кўрсатилган унинг ёшига нисбатан талаб қилинган иш стажидан келиб чиққан ҳолда амалга оширилади.

❗️Пенсионерлар пенсияни қайта ҳисоблаш учун ана шундай ҳуқуқ пайдо бўлганидан кейин исталган вақтда мурожаат этишлари мумкин.