Хива туманида жорий йил 2-мавсумида “Очиқ бюджет” лойиҳаси доирасида фуқаролар томонидан илгари сурилган ва “энг кўп” овоз тўплаб ғолиб бўлган таклифлар асосида маҳаллаларга асфальт ётқизиш ишлари жадал суръатларда олиб борилмоқда.
Ана шундай ободлик ишлари айни кунларда туманнинг "Арвик" маҳалла фуқаролар йиғинида амалга оширилди.
Лойиҳа асосида маҳаллада 1.6 км. асфальт ётқизиш белгиланган бўлиб, пудратчи ташкилот "Ботир техник МЧЖ" томонидан асфальт ёткизиш ишлари сифатли ва тўлиқ бажарилди.
“Ташаббусли бюджет”да ғолиб таклифлар доирасида ҳудудлардаги ички кўчаларда таъмирлаш ишлари давом этмоқда.