2-мавсум “Очиқ бюджет” лойиҳаси доирасида фуқаролар томонидан илгари сурилган ва “энг кўп” овоз тўплаб ғолиб бўлган таклифлар асосида асфальт ётқизиш ишлари жадал суръатларда олиб борилмоқда.
Айни кунларда туманнинг "Индавак" маҳалла фуқаролар йиғинида ҳам лойиҳа асосида маҳалланинг 2.2 км ички йўлларига пудратчи ташкилот “Ботир техник” МЧЖ томонидан асфальт ётқизилди.
“Ташаббусли бюджет” 2-мавсумида ғолиб таклифлар доирасида бугунги кунга қадар Хива туманининг Арвик, Қумёп ва Индавак маҳаллалари ички кўчаларида асфальт ётқизиш ишлари амалга оширилди