Медиа-Тур

06.12.2023 135 Yangiliklar


Хива туманида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2023 йилда қайта тикланувчи энергия манбаларини ва энергия тежовчи технологияларни жорий этишни жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги ПҚ-57-сонли қарори ижроси бўйича амалга оширилаётган ишлар юзасидан Медиа-тур тур ташкил қилинди. Иштирокчиларга Хива туманининг “Обод хонадон, обод кўча, обод маҳалла” дастури амалга оширилаётган Истиқлол маҳалласидаги аҳоли яшаш хонадонлари, ишлаб чиқариш ва тадбиркорлик объектларида қуёш панелларидан фойдаланиш ҳолатлари, уларнинг авзалликлари ҳақида мутахассислар ва аҳоли вакиллари томонидан маълумотлар берилди.  Бундан ташқари Медиа-тур давомида туманда барпо қилинган 110/35/10/6   кВлик “Берегин” подстансияси  фаолияти ўрганилди. Ушбу подстансия қурилиши натижаси, Хива тумани ва Янгиариқ туманининг айрим ҳудудлари электр энергияси янада яхшиланади.