“Ташаббусли бюджет” лойиҳаси доирасида “ Атажан тура" маҳалласининг 0.8 км. ички йўллари таъмирланди.

26.12.2023 123 Yangiliklar
 Хива туманида "Очиқ бюджет” лойиҳасининг  жорий йил 2- мавсумида  фуқаролар томонидан илгари сурилган ва “энг кўп” овоз тўплаб ғолиб бўлган таклифлар асосида маҳаллаларга асфальт ётқизиш ишлари жадал суръатларда олиб борилмоқда.

Ана шундай ободлик ишлари айни кунларда туманнинг "Атажон тура"  маҳалла фуқаролар йиғинида ҳам амалга оширилмоқда.

Лойиҳа асосида маҳалланинг 0.8 км. асфальт ётқизиш белгиланган бўлиб, пудратчи ташкилот "Фарход-Фаррух транс" МЧЖ томонидан шу маҳаллада  асфальт ётқизиш ишлари якунига етказилди.

“Ташаббусли бюджет”да ғолиб таклифлар доирасида ҳудудларда ички кўчаларни таъмирлаш ишлари давом этмоқда.