Бугун 4 март Ўзбекситон Республикаси Фавқулодда Вазиятлар Вазирлиги ташкил топганига 28 йил тўлди. Сана муносабати билан Хива тумани ҳокими С.Палванов туман фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари билан учрашди. Уларни бугунги касб байрами билан табриклаб, самимий тилакларини билдирди. Шунингдек, соҳада фаолият кўрсатаётган бир гуруҳ ходимларга туманда юзага келувчи фавқулодда вазиятларни олдини олиш ва содир бўлганда оқибатларини бартараф этишда қўшган ҳиссаси ҳамда оммавий тадбирларда юқори савиядаги намунали иштироки, самарали ва фидокорона меҳнатлари учун туман ҳокимининг “Фахрий ёрлиғи” ҳамда қимматбаҳо совғалари топширилди.