Хива тумани ИИБ бошлиғи Матчанов Акмал Алимбоевичнинг МУРОЖААТИ

14.03.2024 528 Yangiliklar

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг Хоразм вилоятига 2024 йил 29 феврал - 1 март кунлари ташрифлари давомида берилган топшириқларнинг ижросини самарали ташкил этиш юзасидан
 Хива тумани ИИБ бошлиғи Матчанов Акмал Алимбоевичнинг   

МУРОЖААТИ 

Ассалому алайкум, азиз элдошлар! 

Ҳурматли Президентимизнинг 2024 йил 29 феврал -
 1 март кунлари Хоразм вилоятига ташрифлари давомида берилган топшириқларнинг ижросини ўз вақтида сифатли таъминлаш мақсадида 3-сектор ҳудудида амалга оширилаётган ишлар юзасидан чора-тадбирлар ишлаб чиқилди.

Давлатимиз раҳбарининг ташрифлари давомида маҳаллаларда тадбиркорликни ривожлантириш учун Хоразм вилятига 11,5 трлн.сўм кредит маблағларини ажратиладиган бўлди. Ушбу маблағлардан менинг
 3-секторимда қуйидаги йўналишларда кредит маблағлари берилди.

Жумладан:

- Кичик ва ўрта бизнесни янада қўллаб-қувватлаш учун гаровсиз 3-сектор ҳудудимдаги 10 та маҳаллаларда
172 та лойиҳага 28.4 млрд.сўм ажратиб, 941 та иш ўринлари яратиш;

- оилавий тадбиркорлик дастури доирасида интенсив усулда балиқ боқиш учун кичик ҳажмдаги бассейн ташкил қилиш учун 3-сектор ҳудудида эса 4 млрд 300 млн.сўм ажратилиши ҳисобига 104 та хонадонларда балиқ кўли ташкил қилиш;

хонадонларда тикувчилик, парранда, чорва, асалари, боғдорчилик ва бошқа соҳаларда асбоб-ускуналар олиб тадбиркорлигини бошлаши учун хонадонлардани манзилли рўйхати асосида 565 млн.сўм субсидия ажратилиши ҳисобига 200 нафар ишсиз аҳолимизни бандлигини таъминланиши билан бир қаторда оилага қўшимча даромад манбаи яратилади.

- 3-сектордаги 10 та маҳалладаги ҳар бир аниқланган ишсиз фуқароларни бандлигини таъминлаш ҳамда маҳаллаларда 5 та камбағал оилаларни томорқаси намунали ташкил қилиниб, хонадонларга тумандаги салоҳиятли тадбиркорларни боғлаб, етиштириладиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотни экспорт ва ички бозорга чиқаришга ёрдам бериш бўйича “Йўл харита” ишлаб чиқилди ҳамда назоратга олинди. 

Туманда бўш турган ер майдонларини аукцион савдоларига чиқариш бўйича маҳалладаги ҳоким ёрдамчилари, кадастр бўлими, қурилиш бўлими ва бошқа тегишли ташкилотларидан иборат ишчи гуруҳи тузилди ҳамда назоратга олинди.

Сектордаги 10 та маҳалла тўлиқ хатловдан ўтказилиб, бўш турган бино ва ер майдонлар тадбиркорлик қилиш учун аукцион савдоларига чиқарилиши назоратга олинди.

Ҳурматли Президентимизнинг 2021 йил 21 июндаги
ПҚ-5155-сонли қарори асосида Хива тумани Дўстлик махалласида Мебелчилик саноат зонаси ташкил қилинганди. Ҳозирги кунда зарурий инфратузилма билан таъминланмаганлиги сабабли, шу ерда ер олиб қурилиш қилаётган тадбиркорларни эътирозларига сабаб бўлиб, келаётган эди, Ҳурматли Президентимизга яна бир бор катта раҳмат мебелчилик кичик саноат зонасини узлуксиз электр энергияси билан таъминлашга 26 млрд.сўмлик маблағ ажратиш масаласини ечиб бердилар. Бу саноат зонасида  янги лойихаларни амалга оширилиши режалаштирилган.

Давлат раҳбаримизни ташриф давомида сектор ҳудудидаги 6.3 км узунликдаги эски тармоқларни янгилаш учун дастурга киритилди.

Вилоятни 233 километр йўлини “ҳажм” усулида таъмирлашга Осиё инфратузилма банкидан 90 миллион доллар ажратиш белгиланди. Бу бўйича 1 та асосий йўлимиз Хива-Янгиариқ йўли дастурга киритилди.

- Тупроққалъа, Ҳазорасп, Хива ва Урганч туманидан ўтган “4Р-156” автомобиль йўлининг 84 километри, (шундан Хива тумани ҳудудида 19 км) цемент бетон қопламага ўтказишга Европа тикланиш ва тараққиёт банкидан 250 миллион доллар маблағларини жалб қилиш белгиланди.

Ушбу йўлларни икки ёнига беш қаторли дарахт эктириб, лойиҳаларни  2026 йил охиригача якунлаш чоралари кўриладиган бўлди.

Фурсатдан фойдананиб, туманимиз Халқи номидан қолаверса, ўзим номимдан вилоят ҳокимимиз Ж.Рахимовга, ҳурматли Президентимизга алоҳида миннатдорчилик билдираман.

Туманда қўл меҳнати асосида гилам тўқишипакчилик
 
ва гиламчилик кооперацияларини ташкил қилиш, оилаларни ўқитиш, хонадонларга ихчам ускуналар ўрнатиш ҳамда пиллачилик соҳасини ривожлантириш орқали аҳоли бандлигини таъминлаш гаровсиз кредит бериш орқали лойиҳалар ишлаб чиқиб аҳоли бандлигини таъминлашга йўналтирилади.

Ҳурматли Президентимизни юқоридаги топшириқлардан келиб чиқиб, ўзим бошчилик 3-сектор ҳудудида йил якунигача олдимизга қўйилган барча топшириқларни ижросини сўзсиз бажаришни ҳамда энг асосийси сектор ҳудудини ишсизликдан ҳоли ҳудудга айлантириш мақсадида ҳар бир маҳаллани ихтисослашувидан келиб чиқиб жорий йил якунига қадар
 8 минг 277 та янги иш ўринлари яратишни белгилаб олинди. Жумладан:

- Сектор худудида  инвестиция дастури доирасида 12 та лойиҳани ишга тушириш ҳисобига 170 нафар иш ўринлари ташкил қилинади;

- савдо ва хизмат кўрсатиш йўналишларида ўзини ўзи банд қилиш ва имтиёзли кредитлар ажратиш ҳамда норасмий банд бўлган аҳолини фаолиятини расмийлаштириш ҳисобига 1142 нафар;

- қишлоқ хўжалигида доимий ва мавсумий ишлар билан банд қилиш ҳисобига 4427 нафар;

- қурилиш соҳасида аҳолини доимий ишларга жалб қилиш ва легаллаштириш ҳисобига 172 нафар фуқаронинг бандлиги таъминланади.

 

ЭЪТИБОРИНГИЗ УЧУН КАТТА РАҲМАТ