Хива тумани ҳокими Сардор Палвановнинг мурожаати

14.03.2024 366 Yangiliklar

Давлатимиз раҳбарининг Хоразм вилоятига ташрифлари давомида берган топшириқлари ижросини самарали ташкил этиш юзасидан Хива тумани ҳокими Сардор Палвановнинг мурожаати

Бугунги кун ўзининг мазмун-моҳияти билан барчамиз учун алоҳида аҳамият касб этади. Чунки, бугун Муҳтарам Президентимиз томонидан олдимизга қўйилган улуғвор вазифаларнинг ижросини таъминлаш бўйича Сиз ҳурматли туманимиз фаоллари билан биргаликда олдимизда турган вазифаларни белгилаб оламиз.

Мамлакатимизда амалга оширилаётган туб ислоҳотлар замирида одамларни ҳаётдан рози қилиш ғояси мужассамдир. “Инсон қадри учун” деган эзгу мақсад ҳам ана шу ғояни ҳаётга тадбиқ этишга хизмат қилади аслида. Уйма-уй юриш, инсонларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш фаолиятимизнинг бош мазмунига айланганлиги ҳам ана шу инсонпарвар сиёсатнинг натижасидир. Тан олиб айтишимиз керакки, муаммоларни бирданига ҳал қилишнинг ҳам имкони йўқ. Бироқ, бугун ушбу муаммолар билан тизимли ва манзилли ишлашнинг механизми яратилди. Ҳурматли Президентимиз таъкидлаганларидек, “Жамиятимизда очиқлик ва ошкоралик, ўзини ўзи танқид ва демократик янгиланиш жараёнлари энди ҳеч қачон ортга қайтмайди”. Шу фалсафа бизни ўз устимизда янада кўпроқ ишлашга, изланишга, муаммолар ечимини самарали йўлларини топишга ундайди. Бунинг пировард натижаси эса  одамларимизнинг ҳаётдан рози бўлиб яшашларига эришишдир.

Муҳтарам Президентимизнинг Хоразм вилоятига ташрифлари давомида берган топшириқларнинг ижросини ўз вақтида сифатли таъминлаш мақсадида Хива туманида қолаверса, 1-сектор ҳудудида амала ошириладиган ишлар юзасидан чора-тадбирлар ишлаб чиқилди.

Азиз ҳамюртлар!

Энди ижозатингиз билан, жорий йилда туманимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасида амалга оширилиши режалаштирилган  ишларга тўхталсам.

Хива тумандаги жами 34 та маҳалла фуқаролар  йиғинида 28524 та хонадонда 47925 та оила мавжуд бўлиб, ушбу оилаларда жами 152088 нафар фуқаролар истиқомат қилиб келмоқда.

 Бугунги кунда фуқаролар турмуш шароитларини яхшилаш мақсадида кичик ва ўрта бизнесни яна-да қўллаб-қувватлаш учун гаровсиз 100 млн. сўмгача ва кичик ва ўрта саноат лойиҳаларига 1,5 млрд. сўмгача 18 фоиздан йил муддатга, йил имтиёзли даври билан кредит маблағларни ажратилади.

Шундан келиб чиқиб, кичик бизнесни ривожлантириш учун туманимизда 96,7 млрд. сўм маблағ ажратилиши белгиланган.

Ушбу маблағ ҳисобига маҳаллаларда 585та лойиҳа амалага оширилиши ва 3 минг 200 иш ўринлари яратиш белгиланди.

1-сектор ҳудудида маҳаллада 103 та лойиҳага 17 млрд.сўм ажратиб, 563 та иш ўринлари яратилиши бўйича ишлар бошлаб юборилди.

Шунингдек, маҳаллаларда ишсизликни йўқотиш, аҳоли бандлигини таъминлаш мақсадида оилавий тадбиркорлик дастури доирасида тумандаги 381 та хонадонларда интенсив усулда балиқ боқиш йўлга қўйилади.

Ижтимоий ҳимояга муҳтож ишсиз аҳолимизни бандлигини таъминлаш мақсасида 170 та хонадонда тикувчилик, парранда, чорва, асалари, боғдорчилик ва бошқа соҳалар фаолиятини йўлга қўйиш бўйича “Йўл харита” ишлаб чиқилди.

Яқинда туманимиз марказида “XIVATEKS”МЧЖ  корхонаси ишга туширилди. Бунинг ҳисобига янгидан ишчи ўринлари яратилиб ҳудуддаги 480 та ишсиз фуқаролар бандлиги таъминланди.
 Туманда қўл меҳнати асосида гилам тўқиш, ипакчиликва гиламчилик кооперацияларини ташкил қилиш, оилаларни ўқитиш, хонадонларга ихчам ускуналар ўрнатиш ҳамда пиллачилик соҳасини ривожлантириш орқали аҳоли бандлигини таъминлаш гаровсиз кредит бериш орқали лойиҳалар ишлаб чиқиб аҳоли бандлигини таъминлашга йўналтирилади.

- Ҳудудий инвестиция дастури доирасида қиймати 58,5 млн.доллар бўлган жами 55 та лойиҳаларни ишга тушириш ҳисобига 1229 нафар

- савдо ва хизмат кўрсатиш йўналишларида ўзини ўзи банд қилиш ва имтиёзли кредитлар ажратиш ҳамда норасмий банд бўлган аҳолини фаолиятини расмийлаштириш ҳисобига 4 минг 130 нафар,

- қишлоқ хўжалигида доимий ва мавсумий ишлар билан банд қилиш ҳисобига 15 минг 052 нафар,

- деҳқончилик қилиш учун 1 минг нафар ёшларга 200  гектар ер майдонлари ажратилиши режалаштирилди.

Қурилиш соҳасида аҳолини доимий ишларга жалб қилиш ва легаллаштириш ҳисобига 856 нафар, фуқаронинг бандлиги таъминланади.

 

Шунингдек, аҳолини кичик ва ўрта бизнесга жалб қилиш орқали
6 минг 510 нафар фуқароларни бандлиги таъминланади.

 

Ҳурматли йиғилиш иштирокчилари!

Ҳали олдимизда ўз ечимини кутаётган муаммолар, масалалар кўп, албатта Зеро, ривожланиш шундай бир довонки, ундан босқичма-босқич ўтилади. Бугун шиддат билан ривожланаётган даврда халқимизни қийнаётган масалаларга тезроқ ечим топиш, Хива туманида 4 та сектор раҳбари ва ҳоким ўринбосарлари билан ҳамжихатликда туманни вилоятда олдинги ўринларга чиқариш бўйича барча  кўрсаткичларни ижобий якунлаш, сидқидилдан бажариш, одамларнинг ҳаётдан рози бўлишларига эришиш – бош мақсадимиздир.

 

Эътиборингиз учун раҳмат.