Қабул давомида аҳолининг мурожаатларини тезкор ва ижобий ҳал этиш учун тегишли туман мутасадди ташкилот ва корхона раҳбарлари иштирок этишди. Бунда фуқаролар томонидан электр таъминоти, тадбиркорлик, экин ери, имтиёзли кредит олишда амалий ёрдам бериш ва бошқа мурожаатлар назоратга олиниб, қонуний ҳал қилиш бўйича вазифалар белгиланди.