ХИВА ТУМАНИ ПРОКУРОРИНИНГ М У Р О Ж А А Т И

14.03.2024 175 Yangiliklar
ХИВА ТУМАНИ ПРОКУРОРИНИНГ
М У Р О Ж А А Т И
 
 
Ассалому-алайкум азиз юртдошлар!
 
Муҳтарам Президентимиз бошчилигида мамлакатимизда тинчликни сақлаш, халқимиз учун фаровон турмуш тарзини яратиб бериш, инсон қадрини улуғлаш борасида улкан ишлар амалга оширилмоқда.
Давлатимиз раҳбари 8 январь – Ўзбекистон Республикаси прокуратура органлари ходимлари куни муносабати билан йўллаган табригида соҳа ходимлари ва фахрийларининг шу йўлдаги хизматларини муносиб баҳолаб, олдимизда турган муҳим масалаларни аниқ кўрсатиб бердилар.
Биз, прокуратура органлари фаолиятига берилган баҳони юксак эътибор ва ишонч сифатида қабул қилиб,
 бундан буён ҳам бор куч - ғайратимизни, билим ва тажрибамизни ҳурматли Президентимизнинг халқчил ислоҳотларини рўёбга чиқаришга сафарбар этамиз.
Жамиятда қонун устуворлигини таъминлаш, адолатни қарор топтириш муқаддас бурчимиз эканлигини асло унутмаймиз.
Бу йил ҳам асосий эътиборимиз, аҳолини қийнаётган муаммоларни аниқлашга ва уларни тезкорлик билан бартараф этишга, муҳтож оилаларни қўллаб-қувватлаш, уларни камбағалликдан чиқариш бўйича белгиланган вазифалар ижроси устидан таъсирчан назорат ўрнатишга қаратилади. 
Тиббиёт, таълим ва коммунал хизмат соҳаларида ўз ечимини кутаётган муаммоларни таҳлил қилиб, уларни ҳал этиш бўйича таъсирчан чоралар кўрилади.
Аҳоли бандлиги, янги иш ўринларини яратишга қаратилган дастурлар ижросини таъминлаш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш борасидаги вазифалар ижроси устидан назорат янада кучайтирилади.
Секторимда 11 та маҳалла бўлиб, улардаги
9837 (15 243 та оила) та хонадонда 53 299 нафар аҳоли истиқомат қилади.
Барча маҳаллада унинг баланси, бандлик дастури ва “Омбор китоби”ишлаб чиқилди.
Шунга кўра, секторимда ишга муҳтож бўлган 1330 нафар аниқ рўйхати шакллантирганмиз. 
Секторда 12 та янги инвестиция лойиҳаларни ишга туширилиши натижасида 659 нафар янги иш ўринлар яратилади. 
Хусусан, 549 нафар кишига кредит ажратилиб, тадбиркорликка жалб қилиниши режалаштирилган.
1325 нафар кишининг ўзини ўзи банд қилишни режалаштирдик. 
Ҳурматли Президент, жорий йил 12 февраль куни ўтказган видео селектор йиғилишингизда ёшларга ер майдонлари ажратиш ҳақида берган топшириғингизни ижроси қилиш мақсадида секторимда 236 нафар ёшларга 47 га ер ажратишни режа қилиб олдик ва ҳозирги кунга қадар 138 нафар ёшларга 29 гектар экин ер майдонини бўлиб берганмиз. 
Бундан ташқари, “Парчанхос” маҳалласидаги “Хива клустер” МЧЖ томонидан мато ҳамда тайёр тикувчилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш эвазига 310 та янги иш ўрни яратилади. 
Шу каби, “Истиқлол” маҳалласида кўмир брикет ёқилғиси, чорва моллари учун озуқа-ем, полипропелен хом ашёси ишлаб чиқариш йўлга қўйиш (15), “Парчанхос”да қизилмия илдизини қайта ишлашни кенгайтириш режалаштирилган “Ган хе траде ко” Хитой хорижий корхонаси (15), Отажон тўра маҳалласида “Хива Умидбек транс” МЧЖ томонидан қурилаётган ДХШ асосидаги болалар боғчаси (10), “Йўлдош Мажид” оилавий корхонаси томонидан макарон ишлаб чиқариш йўлга қўйилиши ҳисобига сектор ҳудудида бюджетга 1,2 млрд. сўмлик қўшимча манба яратилади.
Шунингдек, зиммамизга ердан 3 марта ҳосил олиш чорасини кўриш, билмайдиганларга ўргатиш, уларни инонтириш ва ишонтириш, ер олган ёшларни экспортёрларга бириктириш каби қатор вазифалар юкладингиз.
Ёшларни касбга ўқитиш бугунги кундаги энг долзарб масала. 
Ушбу масалани ечишда Урганч шаҳридаги ишга марҳамат “Мономаркази” имкониятидан кенг фойдаланишни режалаштирдик. 
Марказда 20 дан зиёд касб-кор ўргатилади. Ушбу марказда ўқиш муддати 2-3 ой, стипендия беради. 
Бугуннинг ўзида “Истиқлол” маҳалласида жойлашган тикувчилик цехида 27 нафар хотин-қизлар ушбу марказ ҳисобидан касбга ўргатилмоқда. 
Мен раҳбарлик қилиб келаётган 2-сектор ҳудудидаги аҳолининг асосий драйвери қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ва чорвачилик ҳисобланади. 
Бироқ, 5 705 та аҳоли хонадонларида 1611 гектар томорқа майдони бор. Лекин, атиги 1387 та ёки 24 фоиз хонадонда иссиқхоналар ташкил этилган. 
Қолган ерлардан тўлиқ фойдаланиш йўлга қўйилмаган. 
Келгусида аҳолига иссиқхонани кенг тарғиб қилиб, иссиқхонани кўпайтириш чораларини кўришни режалаштирдим. 
“Шомохулум”да Юсупова Рахима опа яшайди. Ёлғиз аёл. Оилавий боғчаси ҳам ташкил қилган. 9 сотих дала томорқасида кредит асосида иссиқхона ташкил қилган, исмалоқ (7-8 минг сўм), кейинг бодринг, помидор, редиска, баклажон экади. 60 млн. сўм саоф даромад кўрса бўлади – дейди. 
Жисмоний ва маънавий етук ёш авлодни тарбиялаш, унинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган ишлар янада жадаллаштирилади. 
“Ёшлар ва бизнесни қўллаб қувватлаш йили”да бу борада қабул қилинаётган қарор ва фармонлар ижроси доимо диққат марказимизда бўлади. 
Мамлакатда қулай бизнес муҳитни яратиш, тадбиркорларга ҳар томонлама кўмак бериш, уларнинг фаолиятига ноқонуний аралашувлар ва бюрократик тўсиқларни бартараф этишга қаратилган ишлар қатъиятлик билан давом эттирилади.
Ҳуқуқбузарликлар ва жиноятчиликка қарши курашиш, уларнинг олдини олишга янада жиддий масъулият билан ёндошамиз.
Коррупцияга қарши кураш, коррупция ҳолатларининг барвақт олдини олиш, жамиятда ушбу иллатга муросасизлик муҳитини шакиллантириш энг устувор вазифаларимиздан бири бўлиб қолади.
Албатта жиноятчилик ва коррупцияга қарши курашда ташкилот ва идоралар, шунингдек кенг жамоатчилик кўмагига таянишимизни алоҳида таъкидламоқчиман.
Қадрли юртдошлар !
Бизнинг асосий мақсадимиз берилган ваколатлардан тўғри фойдаланиб халқимизга хизмат қилиш.
Бундан ҳар қандай усулда чекинганларга, зиммасидаги вазифа ва ваколатларни суиистеъмол қилганларга орамизда ўрин йўқ. 
Биз бугун шуни жуда яхши биламизки, бугунги кунда прокуратура органи ходими маънавий етук, маданиятли, ҳалол ва жонкуяр бўлиши зарур ва шарт.
Янги Ўзбекистонимиз учун унинг меҳнаткаш ва жафокаш ҳалқининг фаровон ҳаёти биз учун катта масъулият ва шарафдир.
Олдимизда турган улкан вазифаларни ҳамжиҳатликда уддасидан чиқамиз ва кўзланган мақсадларимизга эришамиз. 
Ишонтириб айтаманаки, биз Бош прокуроримиз раҳбарлигида бундан кейин ҳам жамиятда қонун устуворлигини таъминлаш орқали халқ тинчлиги ва фаровонлигини сақлашга, Давлатимизни янада юксалишига муносиб ҳисса қўшамиз.
Фурсатдан фойдаланиб, барча юртдошларимизни ватан саодати ва равнақи йўлида муҳтарам Президентимизга камбарбаста бўлишга, халқ тинчлиги ва осойишталигини таъминлашда шижоат ва фидоийлик кўрсатишга даъват этаман!
 
Шуҳрат АБДАЛНИЯЗОВ 
Хива тумани прокурори