Халқ депутатлари Хива тумани Кенгашининг тўқсон еттинчи сессияси бўлиб ўтди. СЕССИЯ КУН ТАРТИБИДА:
1. Хива тумани аҳолисини, ижтимоий соҳа объектлари ва иқтисодиёт тармоқларини 2024 йилда энергия ресурслари билан барқарор таъминлаш тўғрисида.
2. 2024 йилнинг ёзги суғориш даврида туманда сувдан самарали фойдаланиш тўғрисида.
3. Хива тумани маҳаллаларидаги муаммоларни ҳал этишда халқ депутатлари Хива тумани Кенгаши депутатларининг “Маҳалла еттилиги” билан ўзаро ҳамкорлигини йўлга қўйиш тўғрисидаги ҳисоботлар тингланиб, кўрилган шу ва бошқа масалалар юзасидан халқ депутатлари Хива туман Кенгаши депутатлари қарори қабул қилинди.