0%ga kattalashtirish
0% ga kattalashtirish

Жиноят ишлари бўйича Хива туман суди раиси Атамуратов Дилмурод Хайитбаевич иштирокида Хива тиббиёт коллежида “Судья ва ёшлар” учрашуви ўтказилди. Унда ўқувчиларнинг суд тизимига доир билимларини ошириш мақсадида соҳага доир қонун ва қонуности ҳужжатлар ҳақида маълумот берилди.Очиқ мулоқот тарзида ўтган тадбирда судьялик касбининг машаққати, Давлат номидан қарор қабул қилишнинг масъулияти иштирокчиларга аниқ мисоллар билан тушунтирилди. Суд ходими ёки судья бўлиш учун мактаб давридан мақсадни тўғри қўйиб, асосий эътиборни билим олишга қаратиш лозимлиги таъкидланди.