0%ga kattalashtirish
0% ga kattalashtirish
Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2024 йил 10 май куни “Тезкор-қидирув ҳамда тергов фаолиятида шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони қабул қилинди.
Ҳужжатга кўра, 2025 йил 1 январдан жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судларида тергов судьяси лавозими киритилди. Улар судга қадар иш юритув даврида процессуал қарорларга санкция бериш масаласини кўриб чиқади.
Жиноят ишлари бўйича судга қадар иш юритув даврида тергов судьяси томонидан процессуал қарорларга берилган санкциялар фақатгина апелляция инстанциясида Қорақалпоғистон суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари, Ўзбекистон Ҳарбий суди томонидан якка тартибда қайта кўриб чиқилади.
Шунингдек, тергов судьяларига маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ваколати берилади. Улар кўриб чиқадиган маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни юқори инстанцияларда қайта кўриб чиқишнинг амалдаги тартиби сақлаб қолинади.
Фармонга мувофиқ, тергов судьясига қуйидаги жиноят материалларини қўллаш масаласини кўриб чиқиш ваколати берилади.
Санкциялар:
. қамоққа олиш ёки уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш билан боғлиқ илтимоснома;
. қамоқда сақлаш ёки уй қамоғи муддатини узайтириш масалалари билан боғлиқ илтимоснома;
. паспортнинг (ҳаракатланиш ҳужжатининг) амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисидаги илтимоснома;
. мурдани эксгумация қилиш ҳақидаги илтимоснома;
. Почта-телеграф жўнатмаларини хатлаш тўғрисидаги илтимоснома;
. тинтув ўтказиш ҳақидаги илтимоснома;
. телефонлар ва бошқа телекоммуникация қурилмалари орқали олиб бориладиган сўзлашувларни эшитиб туриш, улар орқали узатиладиган ахборотни олиш ҳақидаги илтимоснома;
. мол-мулкни хатлаш тўғрисидаги илтимосномалар.
“Тергов судьяси ўз фаолиятини мустақил амалга ошириб, фақат қонунга бўйсунади ҳамда тергов судьясига одил судловни амалга ошриш билан боғлиқ бўлмаган ҳар қандай вазифалар юклатилишига йўл қўйилмайди” –дейилган фармонда
Туман суди раиси Д.Атамуратов