0%ga kattalashtirish
0% ga kattalashtirish
Бугунги кунда туманимиздаги суюлтирилган газ истеъмолчилари сони 20 мингтадан ошди. Уларга йил бошидан, айни вақтига қадар 1946000 тонна 940 кг суюлтирилган газ ёқилғи маҳсулоти етказиб берилган.
Йилнинг ҳар қайси фаслида ҳам таъминотда узилиш бўлмаслиги учун “Хиватумангаз” газ таъминоти бўлими томонидан истеъмолчиларга 2024-2025 йил куз-қиш мавсумида маҳаллалар кесимида суюлтирилган газ етказиб бериш режаси ишлаб чиқилган. Буни истеъмолчиларни сони ва эҳтиёжи инобатга олинган ҳолда ажратилади. Истеъмолчиларга суюлтирилган газ ҳариди фақат ИД карта орқали амалга оширилиши, уни ўз вақтида етарли маблағ билан тўлдириш, етказиб берилаётган газ баллонларини яроқли экани назоратга олиниб, назорат тарозиларида ўлчаб олиниши, энг мухими хавфсизлик қоидаларига амал қилиш зарурлиги борасида тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.
Бундан ташқари, аҳолининг суюлтирилган газ билан боғлиқ мурожаатлари ҳам ўз вақтида ўрганиб борилмоқда. Ўтказилган сайёр қабулларда маиший газ баллон олишга оид муаммолар тезкор ўрганилиб, истеъмолчилар мурожаатлари ижобий ҳал этилмоқда.