Хива туманида куз-қиш мавсумини беталафот ўтказиш, иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа объектлари, аҳоли ва кўп квартирали уй-жой фондининг энергия ресурсларига бўлган эҳтиёжини узлуксиз таъминлаб бериш бўйича кунлик ишлар мониторинги олиб борилиб, йўл қўйилган камчиликларни тезкор бартараф этиш чоралари кўрилган. Бунда эскирган электр устунларини янгисига алмаштириш, аҳолини кўмир ёқилғиси билан таъминлаш, трансформаторларни таъмирлаш каби зарур ишлар амалга оширилмоқда. Бундан ташқари хонадонларда иситиш мосламаларидан фойдаланиш ҳолатлари кўздан кечирилиб, ушбу мосламалардан фойдаланишда фуқароларга хавфсизлик қоидалари бўйича тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.