Xива тумани ҳокимлигида “Коррупцияга қарши курашиш” мавзусида тренинг ўтказилди

05.12.2024 41 Yangiliklar
2024 йил 4-декабрь куни Хива тумани ҳокимлиги биносида коррупциянинг олдини олишга қаратилган ҳуқуқий тарғибот семинар-тренинги бўлиб ўтди. Мазкур тадбир Ўзбекистон Республикаси Президентининг коррупцияга қарши кураш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотларини қўллаб-қувватлаш ҳамда ушбу муаммо бўйича аҳолининг хабардорлигини ошириш мақсадида ташкил этилди.
Тадбирда туман сектор раҳбарлари, ҳокимлик ходимлари ва ташкилотлар вакиллари иштирок этишди. Семинар давомида коррупциянинг жамият ривожига салбий таъсири, уни келтириб чиқарувчи омиллар ҳамда унинг олдини олишда амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар ҳақида маълумот берилди.
Шунингдек, иштирокчиларга коррупцияга қарши курашиш соҳасида қабул қилинган қонунлар, халқаро тажрибалар ва тегишли ташкилотлар фаолияти тўғрисида маълумотлар тақдим этилди. Мутасаддилар томонидан турли мавзуларда ўқув машғулотлари ўтказилиб, коррупцияга қарши самарали курашиш усуллари муҳокама қилинди.
Мазкур семинар-тренинг шаҳар ҳудудида коррупциянинг олдини олиш бўйича ҳуқуқий маданиятни ошириш ва муаммога қарши курашда ҳамжиҳатликни таъминлашда муҳим аҳамият касб этди. Тадбир якунида иштирокчиларга махсус тавсиялар ва амалий йўл-йўриқлар берилди.