Давлатимиз раҳбарининг шахсий ташаббуслари билан сўнги йилларда мамлакатимизда хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилган бир қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинди.
Ҳар бир ташкилот ва муассаларда маҳалла ва гузарларда аҳолини ҳуқуқий саводхонлигини ошириш мақсадида тарғибот ва ташвиқот ишлари олиб борилмоқда .
Оила ва хотин-қизлар бўлимлари томонидан ҳам маҳаллаларда маҳалла хотин-қизлар фаоллари атрофида бирлашган кўчабошилар ва оқила аёллар ҳаракати аъзолари ,маҳалла отин ойилари билан ҳамкорликда қатор ишлар амалга оширилмоқда .
Жорий йилнинг ўтган даврида ходималаримиз ва жоматчилик иштирокида туманимизнинг нотинч, низоли оилаларидаги муаммоларни ўрганиш уларнинг муаммоларини ҳал қилиш ва оила муқаддаслиги, қариндошлик ришталари узилмаслиги юзасидан оилалар тинчлиги сақлаш ва бу борадаги ҳайрли ишлар давом қилаётган бўлишига қарамасдан туманимизда 33 нафар хотин-қизларимизга ундан 30 нафар эр томонидан хотинига, 3 нафари бошқа шахслар томонидан зўравонлик ва тазйиққа дучор бўлганликларини аниқлаб, жабрланган аёлларни ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоя қилиш мақсадида “Ҳимоя ордери”ни беришди. Ордернинг берилиши ҳали бу йўналишдаги ишларимизни самарадорлигини оширишимиз кераклиги сезилиб қолмоқда. Хотин-қизларимизга нисбатан жисмоний, иқтисодий, руҳий, жинсий зўравонлик бўладими барчасига муросасиз мухитни шакллантиришимиз ва хотин-қизлага нисбатан тазйиқ ва зўравонликни келтириб чиқараётган шарт–шароит ва сабабларни аниқлаш ва уларни бартараф қилиш юзасидан олиб бораётган ишларимиз самарадорлигини янада оширишимиз кераклиги деб ҳисоблайман. Тайзиқ ва зўравонликка муросасизликни оилада шаклантиришимиз ва шу билан бирга мактабгача таълим ташкилотидан бошлаб таълимнинг барча буғинларида, корхона ва ташкилотларда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни шакллантиришни, қонунийликни таъминланиши юзасидан тарғибот ва ташвиқот ишларимизни кўламини кенгайтириб, маҳаллалардаги кайвони онахону-отахонлар тажрибасидан кенг фойдоланишимиш керак.
Ҳар бир тазйиқ ва зўравонликка учраган опа-сингиллар билан суҳбатлашар эканмиз, уларнинг кўпчилигада ҳуқуқий билим, малака етишмаслиги ўз ҳуқуқ ва эркинликларини, барча муаммоларнинг қонун билан мустаҳкамланганлигини билиб билмасдан жабрдийдага айланиб қолмоқдалар ёки аксинча кам бўлса ҳам баъзида бугун аёлларимиз ўртасида урф бўлаётган салбий ҳолатлардан яна бириси бу оила-турмуш доирасидаги муаммо ва келишмовчиликларни ўзбошимчалик билан ҳал этишга уринишларидир. Айниқса оила турмуш доирасидаги муаммоларни ижтимоий тармоқларга олиб чиқиш натижасида кўплаб фуқароларни эътирозига сабаб бўлмоқдалар. Оила муқаддас даргоҳ дейишади унинг муқаддаслигини яъна бир томони у оилада келажак тарбиянмоқда хоҳлайсизми,- йўқми охиринг шу келажак қўлида бўлиши мумкин. Бугун ўз жигаргўшасидан химоя сўраб келгувчилар ҳам ёки ота-она ўлмасдан туриб уй жой мерос даъвоси юзасидан юз кўрмас бўлаётган ака укаларни ҳам сиз тарбияладингиз, ўзингизга савол беринг ўзингиздай келинни, ўғлингиздай куёвни ўзингизга раво кўрасизми?
Хотин дегани сизга чўри дегани эмас камида 20 йил тарбиялаган ота-онасидан ака–укасидан, севимли хонадонидан сизни деб кечиб келади. Аёлингизни аввало аёллиги учун қолаверса фарзандларингизни онаси эканлиги учун ҳурмат қилинг, қадрланг ва ўзингизга савол беринг қизингизга худди сизга ўхшаган куёв насиб қилса нима қилардингиз?. Ахир буни қайтар дунё дейдилар. Бугун бутун оналар бирлашиб уни тарбиялайлик у орамизда, у маҳалламизда фақат бепарво бўлмасдан зўравонларга нисбатан маънавий кураш очайлик ва қадриятларимизга суянайлик. Бунинг учун аёлларимиздан сабр-қаноат, вафо ва садоқат, эркакларимиздан эса меҳр-мурувватли бўлиш талаб этилади холос. Нуроний онахонларимиз ва кайвониларимиздан эса, ўзимизда ажойиб бир нақл бор: “Бир болага етти маҳалла ота-она”, — деган. Мана шу мақолнинг замирига назар ташласак, маҳалламизда яшаётган ҳар бир ўғил ёки қиз бўлсин уларнинг юриш-туриши, таълим-тарбиясига бефарқ бўлмайлик.
Уларни лоқайдлик билан ўз ҳолларига ташлаб қўядиган бўлсак, қандай кўнигилсиз оқибатларга олиб келиши мумкинлигини ҳаёт тажрибаларидан маълумдир. Тарихга теран назар солсак, аждодларимиз ким эканини кўрамиз. Не-не буюк даҳолар, мутафаккиру алломалар айнан шу сиз ва биз яшаётган муқаддас ватанда яшаб ўтганлар. Ҳудди улар сингари уларнинг зурриётлари ҳам ҳали дунё тамаддунига ўз ҳиссаларини қўшишига ҳеч ким шубҳа қилмайди. Чунки ёшларимиз томирида аждодларимизнинг қонлари оқиб турибди.
Хива тумани ҳокими ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Д.Раззоқова