Корея давлатининг “KIDL” Co LTD раҳбарлари ҳамда тумандаги “KHOREZM FLAGMAN INVEST” МЧЖ ўртасида Хива туманида 40 га ер майдонида замонавий типдаги иссиқхона ташкил қилиш бўйича меморандум имзоланди.
Лойиҳанинг қиймати 50 млн. АҚШ долларига тенг бўлиб, тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар иштирокида амалга оширилиши кўзда тутилган. Мазкур лойиҳа амалга оширилиши ҳисобига Хива туманида янгидан 150 та доимий ишчи ўринлари яратилади.


