Ислоҳот ва масъулият

26.04.2025 68 Yangiliklar

     Кейинги йилларда Давлатимиз раҳбарининг шахсий ташаббуслари билан мамлакатимизда хотин-қизларнинг ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилган бир қатор норматив-ҳуқуқий хужжатлар қабул қилиндики бу ислоҳатлар энг чеккадаги ҳонадонларга ҳам кириб борди. Ҳар бир  қиз ва аёллармиз ислоҳотларни ўз ҳаётларида кўрмоқдалар ва ундан фойдоланмоқдалар. Жумладан:

- оилалар учун айниқса ёш оилалар учун алоҳида уй жойи бўлиши бу энг муҳим орзуларидан бири эди. Субсидия асосида уй жой ажратиш тартиби орқали бу  муаммоларига ечим топиб берилди. Ҳар бир туман ва маҳаллаларда қад кўтариб барча шароит ва имкониятларга эга кўп қаватли уйларни кўрсангиз хавасингиз келади.

    Оила ташвиши ва фарзандлар тарбияси билан узоқ йиллар ўрта махсус маълумотли бўлиб ишлаб, олий маълумотли бўлиш истагидаги  аёлларимизни 5 йиллик мутахасислиги бўйича ишлаганларга олий таълимга кириш учун тавсиянома бериш тартиби яна юзлаб аёлларимизни орзуларини рубёга айлантирди. Олий маълумотли илмга иштиёқи баланд қизларимиз учун магистратурани мутлақо бепул бўлгани натижасида хотин-қизларимизни нафақат бу йўналишда  улушини оширди, балки улар билан гаплашсангиз давлат раҳбарини оталарча меҳрини ҳис қилганликларини тўлқинланиб гапирмоқдалар. Иқтисодий жиҳатдан қийналган қанча қизларимизга магистратурада ўқиш армон бўлиб қолаётган эди. Олий таълим муассасаларида ўқиётган отаси ёки онаси вафот этган оила фарзандларига тўлов кантракт шартномалари давлат тамонидан тўлаб бериляпти ёки эҳтиёжманд оила фарзандлари бўлган қиз болалар учун ҳам тавсияномалар берилиши, контракт тўловини тўлашга қийналаётган қизларимиз учун фоизсиз кредитларнинг ажратилиши, фарзандлари учун мактабгача таълим тизимини ислоҳ қилиниши, Президент ва Ижод мактабларини ташкил қилингани  ёки туманимиз миқиёсида ўтган 2024-йилда 300 дан ортиқ хотин-қизларимизга субсидия асосида тикув машиналари берилиб, ўзларини банд қилганликлари, 500дан ортиқ аёлларимиз имтиёзли кредит асосида ўз тадбиркорликларини йўлга қўйганликлари, шунингдек, 1000га яқин хотин-қизлармиз давлат тамонидан бепул касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитилган. Ўзи эҳтиёжманд бўла туриб,  дафтарларга кирган аёлларимиз имконият ва ислоҳатлар натижасида тадбиркор ва иш берувчига айланаётган аёлларнинг улуши йилдан йилга ортиб бориши, бу ислоҳатларни яъна узоқ давом қилдиришимиз мумкин. Бу ислоҳатларарнинг барчасини заминида мамлакатимизда хотин- қизларга нисбатан давлатнинг эътибори ва ислоҳатлар самарасини кўришимиз мумкин.

    Бугун ҳар бир аёлимиз Ватан менга нима берди деб эмас-мен Ватанга нима бердим деган саволга жавоб излашимиз керак деб ҳисоблайман. Яхши қиз, яхши опа, яхши сингил, яхши қўшни, яхши мутахасис, яхши хамкасб, садоқатли ёр, меҳрибон она, суюкли бувижон бу рўйхатни ҳам яъна давом қилдириш мумкин. 

   Биз аёллар энг аввало миллат давомчисимиз, бугун жиноят кўчасига кирганларни ҳам, адашганларни ҳам, алданганларни ҳам ёки дунё билан юзлашаётган жаҳон ареналарида Ватан байроғини ҳилпиратиб  дунёга кўз-кўз қилаёт ўғил қизларни ҳам биз аёллар дунёга келтирганмиз, тарбиялаганмиз. Шунинг учун авало миллат давомчиларини мамлакатимизда яратилган имконият ва ислоҳатлардан самарали фойдаланиб қизларимизни илмли, билмли касб ҳунарли қилиб тарбиялайликки қизларимиз миллат давомчиликларини ҳис қилсинлар. Давлатимиз томонидан яратилаётган ислоҳотлардан самарали фойдаланиб ўз масъулиятларини ҳам номоён қилсинлар. 

 

 

Хива туман ҳокими ўринбосари,

Оила ва хотин қизлар бўлими бошлиғи:                        Д.Раззакова.