Ассалому алайкум азиз хамюртлар ! Давлатимиз раҳбари Шавкат Миромонович Мирзиёев раҳбарлигида мамлакатимизда инсон қадрини улуғлаш,унинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш борасида улкан ишлар амалга оширилмоқда.
Давлатчилигимиз тарихи ҳеч қачон бугунгидек кенг кўламли ва шиддатли ислоҳотларга гувоҳ бўлмаган.
Дунё миқёсида “Янги Ўзбекистон”деган ибора пайдо бўлиб, Ватанимизнинг халқаро майдондаги нуфузи ва обрў-эътибори тобора ортиб бормоқда.
Қолаверса,инсон,унинг ҳаёти,ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, қонуний мафаатларини таъминлаш,инсон қадрини улуғлаш ислоҳотлар марказига олиб чиқилди.
АЗИЗ ЭЛДОШЛАР ! Туман прокуратураси томонидан жиноятчилик ҳамдаҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасида ўтган 2025 йил 4 ойида муайян ишлар амалга оширилди.
Ҳар 100 минг аҳоли сонига жами жиноятлар туманда ўртача
17,4тадан тўғри келган.
Жорий йил 4 ойи давомида туманда
42 та жиноятлар (27) қайд этилиб, шундан
10таси (23,8 фоизи) олди олиниши лозим бўлган,
21 таси (50,0 фоизи) аниқланган ва
11 таси (26,2 фоизи) ахборот технологиялари ёрдамида содир этилган жиноятларни ташкил этади.
Туманда умумий (АКТ жиноятлардан ташқари)
31 та жиноятларнинг
10 тасини (23,8 фоиз) олди олиниши мумкин бўлган
1та ўлим билан боғлиқ бўлган,
2та ўлим билан боғлиқ бўлмаган йўл – транспорт ходисаси,
2 таси ўғирлик,1 тадан енгил ва ўртача оғир тан жарохати етказиш жиноятлари, 1 тадан алимент, фирибгарлик ва табиатга зарар етказиш жиноятларини ташкил этиб, уларнинг сони ўтган йилга нисбатан
7 тага(17/10)
камайган.
Олди олиниши лозим бўлган жиноят турларидан ўлим билан боғлиқ бўлган ЙТХ
100 фоизга(0/1), ўлим билан боғлиқ бўлмаган ЙТХ
100 фоизга(0/2), ўртача оғир тан жарохати етказиш
100 фоизга (0/1), алимент тўлашдан қасддан бўйин товлаш
100 фоизга (0/1), табиатга зарар етказиш
100 фоизга (0/1)
кўпайган бўлса, фирибгарлик(3/1), ўғирлик (7/2)
камайган.Қайд қилинган жиноятларнинг
бештасиёшлар
66,7 фоизга (3/5),
иккитасиаёллар
100 фоизга (0/2), ишсизлар
66,7 фоизга (1/3), муқаддам судланганлар
50,0 фоизга (1/2)ошган.
Гуруҳлар, мастлар томонидан содир этилмаган.
Тумандаги 34 та маҳаллалардан
30таси“яшил” тоифага,
3таси “сариқ” ва
1 таси “қизил” тоифага киритилган.
“Қизил” тоифадаги “Парчанхос” маҳалласида
1 та олди олинадиган ўғирлик жиноятисодир этилган.
Қидирувдаги
14 нафар шахсларга нисбатан қидирув ишлари олиб борилиб,
10нафари ушланмасдан қолган.
Талончилик, номусга тегиш, ўзгалар мулкини нобуд қилиш
ва автотранспортни олиб қочиш, одамлардан фойдаланиш учун уларни ёллаш, безорилик жиноятлари содир этилишининг олди олинган.
2025 йил 4 ойида туман ИИБ фаолиятида
4 та жиноятлар ҳисобдан яширилганлиги аниқланиб, белгиланган тартибда ҳисобга қўйилди
ва ИИБ масъул ходимларининг ҳаракатлари юзасидан хизмат текширувлари ўтказилган.
Назорат тадбирлари давомида аниқланган
33 та қонун бузилиш ҳолатлари
8 та тақдимномалар орқали бартараф қилинди,
3 нафар шахслар интизомий жавобгарликка тортилди.
Ўтказилган прокурор назорати тадбирлари давомида
10 нафар шахснинг бузилган ҳуқуқлари тикланди.
Туман прокуратураси ва ИИБда дастлабки терговнинг сифати
ва самарадорлигини оширишга қаратилган қатор чора-тадбирлар кўрилган.
Туман прокуратураси ва ИИБ терговида жами
30 та жиноят ишининг тергови тамомланиб,
27 нафар шахсларга нисбатан
20 та жиноят ишлари судларга юборилди.
Жиноят оқибатида етказилган моддий зарарларнинг ундирилиши, шу жумладан, зарарларни қоплаш мақсадида хатланган мол-мулк ёки бошқа моддий-қимматликларни ҳақиқий баҳосини аниқлашнинг барча чоралари кўриб келинди.
Шу даврда туман прокуратураси ва ИИБда тергов қилинган жиноят ишлари бўйича асоссиз равишда жиноий жавобгарликка тортилган, ушланган ҳамда суд томонидан оқланган шахслар бўлмаган.
2025 йил 4 ойида фуқароларнинг ўз жонига қасд ёки суиқасд қилиш ҳолати ўтган йилнинг шу даврига нисбатан
2 (3/2) тани ташкил қилиб,
1 тага камайган.
Бу борада ҳар бир ҳолат юзасидан маҳалла фуқаролар йиғинлари
ва бошқа тегишли ташкилотларга тақдимномалар киритилиб, туман ҳокимлиги билан ҳамкорликда чора - тадбирлар режаси ишлаб чиқилган.
Долзарб аҳамият касб этувчи қонун ҳужжатлари, хусусан Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармон ва Қарорлари, янги қабул қилинган ҳамда ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган қонунларнинг мазмун моҳиятини аҳоли ўртасида кенг тушунтириш ишларини ташкил этишга қаратилган тадбирлар режалари тузилиб, бир қатор тарғибот тадбирлар амалга оширилган.
ҚАДРЛИ ҲАМЮРТЛАР ! Албатта тумандаги барқарорлик ҳамда ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлардаги бардавомлигини таъминлашда туман прокуратурасининг ходимлари халқига,Президентига садоқат ва фидойилик билан хизмат қилади.
Мамлакатимиз ва халқимиз ривожи учун барчамиз бир-биримизгаелкадош бўлиб, ҳамжиҳатликда ҳаракат қилсак,ҳар бир оила ва маҳалланинг, туманнинг ривожи, тинчлиги ва осойишталигини сақлашда албатта кўзланган мақсадларга эришамиз.
Алишер Рузметов
Хива тумани прокурори
2025 йил 13 май