“КУМУШ ТОЛА”, ПИЛЛА ТОПШИРИШ ЖАРАЁНЛАРИГА СТАРТ БЕРИЛДИ

20.05.2025 126 Yangiliklar


Хива туман “Агропилла” МЧЖ га пилла топшириш жараёнлари бошлаб юборилди. Жараёнда туман ҳокими С.Палванов, туман имом хатиби, қишлоқ хўжалиги бўлими масъул ходимлари ва бир гуруҳ фаоллар иштирок этишди. Кечаю кундуз тиним билмасдан оқлик ва поклик рамзи бўлган ипак қурти боқишда ўз меҳнатларини аямаган пиллакорларимизга туманимиз ҳокими ва мутасадди раҳбарларимиз томонидан эсдалик совғалар топширилди.

Жорий йилда Хива туманида 3592 қути ипак қурти уруғи парваришланиб, 215 тонна қимматбаҳо саноат хом ашёси етиштириш мақсад қилиб олинган. Бунинг учун 300 та касаначилар ҳамда 102 та фермер хўжаликлари билан ички шартномалар имзоланган. Ҳозирги кунда етиштирилган пилланинг  ҳар килограми учун 40000 минг сўмдан пул маблағлари берилмоқда.