Умумий лойиҳа қиймати 15,8 млрд. сўм га тенг Мазкур корхона, Жанубий Кореялик инвесторлар билан ҳамкорликда бунёд этилди. Корхона 17 хил турдаги автомобил қисмларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган бўлиб, ҳозирда 30 га яқин ишчи ўринлари яратилган. Бундан ташқари аҳолига сифатли хизмат кўрсатиш мақсадида корхона қаршисида озиқ-овқат дўконлари, нон пишириш цехи, тозаланган сув етказиб бериш, ҳамширалик, сартарошлик ва ўқув марказлари фаолияти ҳам йўлга қўйилган. “NEW BLESS” МЧЖ нинг очилиш тадбириди туман ҳокими С.Палванов, UZAUTO MOTORS Аж нинг Питнак шаҳридаги филиали бошқарувчи директори. С.Жуманиязов, нуронийлар ва маҳалла фаоллари иштирок этишди.