Хива тумани ИИБ бошлиғи подполковник А.А.Матчановнинг ҳисобот маърузаси

03.06.2025 184 Yangiliklar
2025 йилнинг ўтган 5 ойи давомида туман ҳудудида жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш борасида амалга оширилган ишлар ва йўл қўйилган камчиликлар юзасидан Хива тумани ИИБ бошлиғи подполковник А.А.Матчановнинг 

Ҳ  И С О Б О Т   М А Ъ Р У З А С И


Ассалому алайкум азиз ҳамюртлар!
 
Давлатимиз раҳбари Шавкат Миромонович Мирзиёев раҳбарлигида мамлакатимизда инсон қадрини улуғлаш, унинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш борасида улкан ишлар амалга оширилмоқда.
Шуни ишонч билан айтиш мумкинки, давлатчилигимиз тарихи ҳеч қачон бугунгидек кенг кўламли ва шиддатли ислоҳотларга гувоҳ бўлмаган.
Дунё миқёсида «Янги Ўзбекистон» деган ибора пайдо бўлиб, Ватанимизнинг халқаро майдондаги нуфузи ва обрў – эътибори тобора ортиб бормоқда.
Қолаверса, инсон, унинг ҳаёти, ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, қонуний манфаатларини таъминлаш, инсон қадрини улуғлаш ислоҳотлар марказига олиб чиқилди.
Азиз элдошлар!
Туман Ички ишлар бўлми томонидан жиноятчилик ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасида ўтган 2025 йилнинг (беш) ойида муайян ишлар амалга оширилди.
Ҳар 100 минг аҳоли сонига жами жиноятлар туманда ўртача 50,4 тадан тўғри келган.
Жорий йил 5 ойи давомида туманида 53 та жиноятлар (27) қайд этилиб, шундан 16 таси (30,1 фоизи) олди олиниши лозим бўлган, 24 таси (45,2 фоизи) аниқланган ва  3 таси (24,5 фоизи) АКТ ёрдамида содир этилган жиноятларни ташкил этади.
Туманида умумий (Кибер жиноятлардан ташқари) (40 та) жиноятларнинг 24 тасини (40,0 %) олди олиниши мумкин бўлган жиноятлар ташкил этиб, уларнинг сони аввалги йилга нисбатан (16/16) тенг холатда.
- оғир тан жарохати Арвик маҳалласида 1 та содир этилиши ҳисобига туман бўйича 100,0 фоизга (0-1) ёки 1 тага ошган;
- ўртача оғир тан жарохати Арвик ва пишканик маҳалласида  1 та содир этилиши ҳисобига туман бўйича 100,0 фоизга (1-2) ёки   1 тага ошган;
- оилавий зўравонлик Арвик маҳалласида 1 та содир этилиши ҳисобига туман бўйича 100,0 фоизга (0-1) ёки 1 тага ошган;
- Алимент Гандимён маҳалласида 1 та содир этилиши ҳисобига туман бўйича 100,0 фоизга (0-1) ёки 1 тага ошган;
- Ўлим билан боғлиқ ЙТХ Соёт маҳалласида 1 та содир этилиши ҳисобига туман бўйича 100,0 фоизга (0-1) ёки 1 тага ошган;
- Ўлим билан боғлиқ ЙТХ Истиқлол ва Арвик маҳаллаларида 1 тадан содир этилиши ҳисобига туман бўйича 100,0 фоизга (1-2) ёки 1 тага ошган;
- Ўғирлик Парчанхос, ва Варагзон, маҳаллаларида 1 тадан Серчали махалласида 2 та содир этилиши ҳисобига туман бўйича 20,0 фоизга (5-4) ёки 1 тага камайган бўлишига қарамасдан 
        Хонадон ўғирлиги 1 тадан 2 тага 100,0 фоизга
        Қорамол ўғирлиги 1 тадан 2 тага 100,0 фоизга ошган.
Фирибгарлик Қумёп ва Истиқлол махаллаларида 1 тадан содир этилиши ҳисобига (2-2) тенг холатда.
Права олиб бериш 0 тадан 2 тага 100,0 фоизга ошган.
- Табиатга зарар етказиш Серчали маҳалласида 1 та содир этилиши ҳисобига туман бўйича 100,0 фоизга (0-1) ёки 1 тага ошган.
- Енгил шикаст етказиш Шўркўл маҳалласида 1 та содир этилиши ҳисобига туман бўйича 50,0 фоизга (2-1) ёки 1 тага камайган.
Шахслар томонидан содир қилинган жиноятларга тўхталиб ўтадиган бўлсам.
Ёшлар томонидан содир қилинган жиноятлар 2-3 тага яьни  50,0 фоизга. 
 Гурух томонидан содир этилган жиноятлар 2-4 тага яьни   100,0 фоизга.
Муқаддам судланганлар томонидан содир этилган жиноятлар 0-1 тага яьни 100,0 фоизга.
 Ишсизлар томонидан содир этилган жиноятлар 0-1 тага яьни 100,0 фоизга.
Аёллар томонидан содир этилган жиноятлар 0-2 тага яьни   100,0 фоизга ошган.
маст холда содир қилинган жиноятлар 0-1 камайган.
вояга етмаганлар ва жамоат жойларида жиноят содир қилинмаган.
2025  йилнинг ўтган 5 ойи давомида туман худудида олдини олиш мумкин бўлган жиноятлар содир қилинишига йўл қўйилганлиги натижасида туманинг 1 та “Парчанхос”, маҳалласи “ҚИЗИЛ” тоифага ва 3 та “Варагзон”, “Арвик”, ва “Шўркўл”, маҳаллалари “САРИҚ” тоифадаги худудга киритилган.
Туман ИИБ ходимлари томонидан хозирги кунда Ахборот технологиялари ёрдамида содир қилинган ва фирибгарлик жиноятларни олдини олиш бўйича тумандаги мавжуд 34 маҳаллаларда телеграм гуруҳлари ташкил қилиниб маҳалланинг 13-60 ёшдаги фуқароларни ушбу телеграм гуруҳларга улаб улар орасида хушёрлик рўликлари ташаб борилмоқда.
Қадрли ҳамюртлар !
Албатта тумандаги жиноятчилик ва хуқуқбузарликларни олдини олиш ҳамда ижтимоий – иқтисодий ислоҳотлардаги бардавомлигини таъминлашда туман ички ишлар бўлими ходимлари халқига, Президентига садоқат ва фидоийлик билан хизмат қилади.
Мамлакамитимиз ва халқимиз ривожи учун барчамиз бир биримизга елкадош бўлиб, ҳамжиҳатликда ҳаракат қилсак, ҳар бир оила ва маҳалланинг, туманнинг ривожи, тинчлиги ва осойишталигини сақлашда албатта кўзланган мақсадларга эришамиз.
Акмал Матчанов
Хива туман ИИБ бошлиғи
2025 йил 0июнь