БОҒ-ТОК ҚАТОР ОРАСИГА ТЎҚСОНБОСТИ ЭКИНЛАРИНИ ЭКИБ, ҚЎШИМЧА ДАРОМАДГА ЭГА БЎЛИНГ ҲАМДА КУЗГИ ЭКИЛГАН ҒАЛЛА МАЙДОНЛАРИНИ ЎЗ ВАҚТИДА ПАРВАРИШЛАБ ЮҚОРИ ҲОСИЛДОРЛИККА ЭРИШИНГЎзбекистон фермерлари кенгаши Раёсати аъзоларининг фермерларга
МУРОЖААТИ
Қадрли юртдошлар!Ҳурматли деҳқон ва фермерлар!Кейинги йилларда ер юзида рўй бераётган иқлим ўзгаришлари, табиий офатлар ва қурғоқчилик каби ҳолатлар озиқ-овқат маҳсулотлари етиштиришни қийинлаштиряпти. Албатта, бу ҳолат бизга ҳам ўзининг салбий таъсирини кўрсатмоқда.
Ана шундай ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида мамлакатимизда сўнгги бир йилда Сиз, деҳқон фермерларга Муҳтарам Президентимиз томонидан кўплаб Фармон ва қарорлар қабул қилиниб, бунинг натижасида жойларда улкан ютуқларга эришилди.
Жумладан, аграр тармоқда ишлаб чиқариш ҳажми икки баробар ошди. Шунингдек, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш жамият ижтимоий-иқтисодий ҳолатини барқарор ривожлантириш, фуқароларнинг соғлиги ва ҳаётини яхшилашнинг асосий йўналишларидан бирига айланди.
Қишлоқ хўжалигини илмий асосда интенсив ривожлантириш орқали деҳқон ва фермерлар даромадини камида 2 баравар ошириш, қишлоқ хўжалигининг йиллик ўсишини камида 5 фоизга етказиш вазифаси мустаҳкамланди.
Аслида бунинг замирида Сиз ва бизнинг фидойилигимиз орқали мамлакатимизнинг иқтисодиётига ҳисса қўшишдир. Шу муқаддас заминда таваллуд ва тарбия топган, ўзини айнан шу юрт фарзанди деб билгувчи инсон ўз давлати, халқи олдидаги, уни умидлар билан тарбиялаган, вояга етказган жамият олдидаги бурчини адо этиши керакдир.
Ҳиммати баланд деҳқон ва фермерлар!Кейинги йилларда мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларимизда асосий эътиборни сув ва ер ресурсларидан оқилона фойдаланиш, ишлаб чиқаришга замонавий технологияларни фаол жорий этиш, хўжалик ва корхоналарнинг моддий-техник базаси ва кадрлар салоҳиятини мустаҳкамлаш, энг муҳими, биз фермерларнинг оғирини енгил қилишга қаратилмоқда.
Мамлакатимиз аҳолисини йил ўн икки ой витаминга бой қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан таъминлаш, халқимиз дастурхонига етказиш, бозорларимизда нарх-наво ошиб кетишининг олдини олиш энг асосий вазифамиз эканлигини унутмаслигимиз зарур.
Деҳқончиликда
“тўқсонбости” усули деҳқонларимиз томонидан қадимдан қўллаб келинади. Бу усулда экилган уруғлар 90 кунлик қишни қор остида босиб ўтади. Шу сабабдан ҳам бу усулни деҳқонларимиз
“қорбости” ёки
“тўқсонбости” деб аташади.
Тўқсонбости усулида экиш совуққа чидамли сабзавотлардан эрта кўкламда арзон ва мўл сабзавотларни етиштириш имконини яратиш баробарида, кундалик озиқ-овқат маҳсулотлари танқис “илигузилди” пайтида витаминли маҳсулотлар билан ички бозор эҳтиёжини қоплайди, экспорт имкониятларини кенгайтириб деҳқонларни бойитади.
Ҳурматли деҳқон ва фермерлар!Хорижий давлатда ҳам фермерлар томонидан боғ ток ораларига экишга жиддий эътибор қаратилган. Хусусан,
Хитойнинг Шэнси, Шандун ва Хэнан провинцияларида боғлар орасига соя, жўхори, гуруч, сабзавот ва беда экиш амалиёти кенг жорий этилган. Бунинг натижасида ердан фойдаланиш самарадорлиги 30–40% га ошган, боғ орасидаги тупроқнинг намлиги ва структураси яхшиланган ҳамда органик моддалар кўпайиб, дарахт ҳосилдорлиги 15–20% га ўсган.Ҳиндистон давлатида эса боғ-ток орасида бир вақтнинг ўзида шоли ёки сабзавотлар экилади. Натижада қишлоқ хўжалиги даромади
1 гектарда ўртача 1,5–2 баробар ошган, сув тежалган ҳамда тупроқ эрозияси камайган.Туркия давлатида олма ва узумзорлар орасида беда ва буғдой экилади. Бунинг натижасида ер қуримайди, микроиқлим яхшиланган ҳамда азот билан бойитувчи экинлар дарахтлар ўсишига ижобий таъсир кўрсатган. Ўзбекистонда боғ ток орасига маҳсулот экишни Боғдорлик ва узумчилик илмий-тадқиқот институтлари Тошкент, Самарқанд ва Фарғона водийсида тажрибалар ўтказган.Ушбу вилоятларда сабзавотлар (помидор, қалампир, пиёз), дон экинлари (жўхори, арпа), беда ва юнжуқ кўпроқ экилган. Бунинг натижасида Ердан иккиламчи фойдаланиш орқали даромад 25–30% га ошган, тупроқда органик моддалар сақланиши, ҳаво алмашинуви ва намлик мувозанати яхшиланган ҳамда айрим ҳудудларда боғ тўлиқ ҳосилга киргунча олинган қўшимча даромад дарахт парвариши харажати қоплаб берилган.Миришкор деҳқон ва фермерлар!Келинг, бугундан масъулиятимизни янада ошириб,
280минг гектар боғ-ток орасига ҳамда бўш турган майдонларга пиёз, саримсоқпиёз ва тўқсонбости экинларини экиб, мамлакатимиз аҳолисини арзон маҳсулотлар билан таъминлашга ўз ҳиссангизни қўшинг ҳамда маҳсулотинингизни экспорт қилиб, ҳисоб рақамингизда валюта тушумини қилинг!
Ўзларингизга юклатилган мажбуриятларни юракдан ҳис қилиб, бок-ток орасидан
2-3марта ҳосил олиш тизимини йилга қўйиб, гектаридан
80-100млн сўмгача даромад олинг!
“Бир контур - бир дала” тамойили асосида маҳсулот етиштириб, сарфлаган уруғликлар ва кўчатлар учун “Ёшлар ишлари агентлигидан” субсидия маблағлари олинг!
Кооперациялар ташкил этиб, маҳсулотларингизни экспортга чиқариб, қўшимча даромад олишга эришинг!
Азиз миришкор деҳқон ва фермерлар!Қуйидаги тадбирларни оғишмай амалга оширинг!
биринчидан, “Дала маданияти”га эътибор қаратинг, яъни боғ-ток орасини, дала четларини тартибга келтиришимиз жуда муҳим. Мевали дарахтларга, экинларга турли зараркунандаларга қарши ишлов беришни ўз вақтида бажаринг;
иккинчидан, куз ойининг қулай об-ҳавосида қисқа муддатларда бир қарич ҳам еримизни бўш қолдирмаслик учун қисқа муддатда ҳайдовни якунланг;
учинчидан, кузда совуқ ва намгарчилик бошланмасдан олдин тўқсонбости усулида экиш учун совуққа чидамли сабзавот экинларидан сабзи, пиёз, ош лавлаги, карам, кўкат сабзавотлар (исмалоқ, укроп, петрушка, сельдерей, кашнич, салат) экинларининг уруғлари сепиб экиб бўлинг;
тўртинчидан, ҳеч бўлмаса бок-ток орасига буғдой уруғини сепиб қўйишни унутманг;
бешинчидан, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида дала четиларига мевали дарахтларни ҳамда сабзавот экинларини экишни унутманг;
олтинчидан, “
Бир контур – бир маҳсулот” тамойиллари асосида пиёз ва саримсоқпиёз ҳамда тўқсонбости экинларини экишни ташкил этиб, бозорларимизни маҳсулотга тўлдиришга ўз ҳиссангизни қўшинг.
Азиз миришкор деҳқон ва фермерлар!Азалдан халқимиз нонни энг улуғ неъмат билиб қадрлайди. Янги Ўзбекистонимизнинг бу йилга улкан ғалла хирмони Биз омилкор деҳқон ва фермерлар, сувчилар, агроном ва механизаторлар, ғаллачилик кластерлари раҳбарлари, соҳанинг фидоий олиму тажрибали мутахассисларининг заҳматли меҳнатлари эвазига яратилди.
Бу эса мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли янгиланишлар, ғаллачиликни ривожлантириш борасидаги иқтисодий туб ислоҳотларнинг амалий натижасидир.
2020 йилдан давлат буюртмаси асосида бошоқли дон етиштириш амалиётини бекор қилиниб, соҳада босқичма-босқич бозор тамойилларини жорий этилди.
Фермер хўжаликларига ғалла етиштириш учун ажратилган имтиёзли кредит маблағларидан эркин фойдаланиш ҳамда хизмат кўрсатувчи ва ресурс етказиб берувчиларни ихтиёрий танлаш ҳуқуқининг берилиши, шунингдек, донни харид қилиш ҳамда сотишда биржа механизмининг жорий этилиши юқори манфаатдорликни таъминламоқда.
Давлат ресурси ва биржа савдоларида сотиш учун ғалла топшириш кўпроқ манфаат келтираётганини биз фермерлар ҳис этмоқдамиз.
Шунингдек, сув тежовчи технологиялар жорий қилиш учун субсидия ажратилиши натижасида ёмғирлатиб суғориш тизимлари ўрнатилган ғалла майдонлари йилдан-йилга кенгайб бормоқда.
Бундан ташқари, ўтган йили ғаллани эрта экиб, тезроқ униб чиққани ва соҳа олимларининг илмий тавсиялари ҳамда ғалла экиш ва етиштиришнинг ҳар бир босқичида ўтказилган ўқув-амалий семинарлар, шунингдек, бободеҳқонлар таъбири билан айтганда, эрта эккан эрта ўради деб бежиз айтмаганлигининг исботи тасдиқланди, бу йил ҳар йилгидан мўл дон ҳосили етиштириш имконини берди.
Ҳиммати баланд миришкор фермерлар!Ўзбекистоннинг табиий иқлим шароити деҳқончилик учун, шу жумладан кузги буғдой етиштириш учун қулай ҳисобланади. 2026 йилда ҳар бир гектар ғалладан 80-100 центнердан ҳосил олиш учун биз деҳқон ва фермерлар бугундан ишни бошлаш зарур бўлмоқда.
Бунинг учун ҳар бир фермерлар томонидан қуйидаги тадбирларни ноябрь-декабрь ойларида масъулият билан ёндошиб амалга оширайлик!
биринчидан, буғдойдан юқори ҳосил олиш учун қисқа муддатда кузги буғдойни тўлиқ экишни якунлаб, унум чиқиши бўйича оқилона ишларни ташкил этинг;
иккинчидан, шўр ювиладиган майдонларни шўрини ювишни ва ер етилиши билан сифатли қилиб бошоқли дон экинг;
учинчидан, буғдойни экишдан аввал ўсимлик илдиз тизими яхши ривожланиши ва чуқур кетиши учун ҳар бир гектарга камида 200 кг дан фосфорли ва 100 кг дан калийли ўғит сепинг ва ғалладан баракали ҳосил олишга эришинг;
тўртинчидан, сувчиларга шарт-шароит яратинг, тунги суғоришни ташкил этинг;
бешинчидан, буғдой экилган майдонларда узунлиги
50-60 метр бўлган масофада ўқариқ ва шохариқлар олиниб, биринчи сув қўйилишини таъминланг ҳамда соғлам кўчат олинг;
олтинчидан, ғалла майдонингизда ёмғирлатиб суғоришни йўлга қўйиб, давлат томонидан бериладиган субсидия маблағини олинг;
еттинчидан, кечки ва фосфорсиз экилган майдонларга ноябрь ойида камида фосфорга бойитилган биостимуляторлар
билан 2-марта суспензия сепиш
(Koda P54-85%, Kaliyfos, N15P45K45, Ifo PZN-25%) ва шарбат усулида суғоришни ташкил этинг;
саккизинчидан, кеч экилган ва тупламаган ғалла майдонларини
ривожини тезлатиш учун 100-150 кг дан азотли ўғитлар (Сульфат аммоний) билан озиклантиринг.
тўққизинчидан, ғўза қатор орасига экилган майдонларни ғўзапоядан кесиш агрегатлари ёрдамида тозалаш ва
ғўзапояни қўлда суғуриб олишга йўл қўйманг.
ўнинчидан, аҳоли хонадонлари ва чорва комплексларидан маҳаллий ўғитларни жамғариб, далаларга чиқариш, хандак ўралар қазиш ишларини ташкил этинг.
ўн биринчидан, об-ҳавонинг қулай кунларидан фойдаланиб, дала атрофларини, ички ва хўжалик ариқларини тозалаш, сув иншоатларини таъмирлаш ишларини якунлаш.
ўн иккинчидан, ҳар бир фермер хўжалиги раҳбари ғаллачилик кластер корхоналари билан ҳамкорликда янада ишларни жадаллаштириб, ғаллага қўшимча озуқа бериб, юқоридаги тадбирларни оғишмай амалга ошириб 2026 йил ғалла ҳосилини
80-100 центнерга ошириб, юқори даромад олишга эришинг.
Хабарингиз бор, кейинги йилларда қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларда асосий эътиборни сув ва ер ресурсларидан оқилона фойдаланиш, ишлаб чиқаришга замонавий технологияларни фаол жорий этиш, хўжалик ва корхоналарнинг моддий-техник базаси ва кадрлар салоҳиятини мустаҳкамлаш, энг муҳими, деҳқон ва фермерларнинг оғирини енгил қилишга қаратилмоқда.
Ҳурматли кластер корхоналари раҳбарлари!Сизларнинг биз фермерлар билан ҳамжиҳат бўлиб ишлашимиз натижасида бу йил ғалладан мисли кўрилмаган даражада ҳосил кўтардик. 2026 йил ғалладан 90-100 центнердан ҳосил олиш учун биз фермерлар билан бугундан бошлаб ишларни ҳамкорликда янада самарали ташкил этинг.
Бунинг учун қуйидаги тадбирларни оғишмай амалга оширинг!
биринчидан, фермер хўжаликларига юқори ҳосил берадиган ғалла уруғлик танлашда ҳамда ўз вақтида экилишида амалий ёрдам қилинг;
иккинчидан, фермер хўжаликлари билан биргаликда ғаллани етиштиришда агротехник тадбирларни ўз вақтида амалга оширишда шарт - шароитлар яратинг;
учинчидан, 2026 йил ҳосили учун агротехник тадбирларни ўз вақтида ташкиллашда бутун масъулият фермерлар ва
кластерлар зиммангизда эканлигини унутманг!Азиз фермер ва деҳқонлар!Халқимиз бугун биз деҳқон ва фермерларнинг шижоатимиз, ғайрат ва матонатимизга кўз тикиб турибди. Буни бир зум бўлса-да, ёддан кўтармайлик. Дастурхонимиз тўкин-сочин, бозорларимиз ноз-неъматларга тўла ва арзон, турмушимиз янада фаровон бўлиши айни пайтдаги машаққатли меҳнатимизга боғлиқ.
Ўз даромадингизни оширишга ҳамда Мамлакатимиз фаровонлигига муносиб ҳисса қўшиш учун барчангизни сидқидилдан ишлашга, фидойилик намунасини кўрсатишга чақирамиз!
| | Ўзбекистон фермерлари кенгаши Раёсат аъзолари |