Хива тумани прокурори А.Рузметовнинг туман аҳолисига мурожаати

05.11.2025 15 Yangiliklar

Ассалому алайкум азиз ҳамюртлар, туманимиз фуқаролари ва мехмонлари!

Жорий йилнинг 10 ойи мабойнида Хива тумани ҳудудида жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, жамоат тартиби ҳамда фуқаролар ҳавфсизлигини таъминлаш борасида бир қатор ишлар амалга оширилиб, буни натижасида қотиллик, босқинчилик, талончилик, номусга тегиш, ўғирлик турларидан дўкон, омбор ва автотранспорт воситаларидан ўғирлик, телефон, велосипед ўғирлиги авто транспорт олиб қочиш жинояти содир қилинишига йўл қўйилмади, фирибгарлик жинояти камайишига эришилди.
Ташаббус билан 26 та гиёҳвандлик, 6 та ноқонуний ов қуроли сақлаш, 2 та қиморхона ташкил қилиш, 3 та электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш, 3 та валюта айрибошлаш, 3 та фохиша хона сақлаш ва 7 та бошқа турдаги жиноятлар аниқланди.
Амалга оширилаётган ижобий ишлар билан бир қаторда жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш билан боғлиқ айрим камчиликларга ҳам йўл қўйилмоқда.
Хусусан, туманимизда олди олиниши мумкин бўлган жиноят турларидан оғир тан жароҳати етказиш, оилавий зўравонлик, ўғирлик, ўртача оғир тан жарохати етказиш, алимент, ўлим билан боғлиқ бўлмаган йўл транспорт ҳодисаси жиноятлари кўпайишига йўл қўйилди.
Тан жароҳати билан боғлиқ йўл транспорт ҳодисаларини кўпчилик қисми пиёдалар томонидан йўлларнинг белгиланмаган жойларидан кесиб ўтиши оқибатида содир этилган бўлиб, булар асосан “Соёт” ва “Истиқлол” маҳалласи ҳудудидан ўтган автомобил йўлларига тўғри келади.
Хонадонларда содир қилинган ўғирлик жиноятлари ўрганилганда, қўриқлаш хизмати имкониятларидан оқилона фойдаланилмаётганлиги сабабли келиб чиқаётганлигини кўрсатмоқда.
Шу сабабли, туманимиз фуқароларидан ўз мол-мулкини асрашини мол-мулкини қаровсиз қолдирмаслигини, уларни қўриқлаш тизмига улаш орқали хавфсиз мухитни таминлашини ҳамда доимо огоҳ бўлишини сўрайман.

Ҳурматли фуқаролар,

Барчага маълумки, бугунги кунда дунёда рақамли технологиялардан фойдаланиш  ўсиб  бориши  бир  қатор  қулайликлар  яратиши  билан бирга, янги  ҳавфлар ҳам  ортиб  бормоқда.
Ўтган  даврда  ушбу  йўналишда  40  та  кибер жиноятлар аниқланган бўлса, 2  таси  олдиндан  хизматлар учун  тўлов  қилиш, 
38  таси  банк  пластик  картаси  билан  боғлиқ  ҳолда содир этилган.
Бунинг асосий сабаблари ўрганилганида аҳолининг рақамли технологиялар бўйича билим ва тушунчалари етарли эмаслиги натижасида содир этилганлигини кўрсатмоқда. 
Шу сабаб, фуқароларимиздан банк пластик карталарини кодларини сир сақлаши ва шахсга доир маълумотларни интернет тармоғига жойламасликларини, ижтимоий тармоқларда пулларини тез кўпайтириб бериш ва осон пул топишни ваъда берувчи шахсларни алдовларига ишониб  қолишларидан  эҳтиёт  бўлишларини  тавсия  қиламан.

Қадрли ҳамюртлар !

Агарда Сизлар давлат идоралари билан биргаликда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олишга кўмаклашсангиз туманда жиноятчиликни янада камайтириш имкони бўлади.
Шу сабабли Сизларни жиноятларни олдини олишга ҳамда уларни бартараф этишга фаол ҳамкорлик қилишга чақираман.
Барчангизни туманимизни жиноятдан ҳоли ҳудудга айлантириш учун бирлашишга чақириб қоламан.



Алишер Рузметов
Хива туман прокурори
2025 йил 4 ноябрь