Бугун 17 апрел куни ҳудудда тадбиркорликни ривожлантириш, қўшимча иш ўринларини яратиш ва бюджетга тушумларни кўпайтириш бўйича жорий йилнинг биринчи ярим йилликда амалга ошириладиган ишлар бўйича Халқ депутатлари туман Кенгаши ҳамда тадбиркорларга Хива туман ҳокими О.А.Матякубовнинг мурожаатномаси ҳамда халқ депутатлари Хива туман Кенгашининг навбатдаги ўттиз учинчи сессияси бўлиб ўтди. Уни сессия раиси О.Матякубов бошқариб борди. Кун тартибида:1. Хива тумани ҳокимининг “Мейлиев Санжарбек Тангрибергоновични Хива тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари-иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи вазифасини вақтинча бажарувчиси этиб тайинлаш тўғрисида”ги 2021 йил 14 апрелдаги 788-сон қарорини тасдиқлаш тўғрисида.
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамасининг 2021 йил 8 январдаги 2-сонли қарорига асосан, хотин-қизларни муаммоларини “Аёллар дафтари”ни юритиш орқали тизимли равишда ҳал этиш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича вақтинчалик тартиби асосида, “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларга “Аёллар дафтари” жамғармаси маблағлари хисобидан бир марталик моддий ёрдам бериш тўғрисидаги маърузалар тингланди.
Сессияда кўрилган масалалар юзасидан халқ депутатлари Хива туман Кенгаши қарори қабул қилинди.