ДАЛА ЧЕТЛАРИ, БОҒ-ТОК ОРАЛАРИГА ДАРАХТЛАР ЭКИНГ ҲАМДА ТУТЗОРЛАР БАРПО ЭТИБ ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОНИМИЗНИНГ ЯШИЛЛИГИГА ЎЗ ҲИССАНГИЗНИ ҚЎШИНГ Ўзбекистон фермерлари кенгаши Раёсати аъзоларининг фермерларгаМУРОЖААТИҚадрли юртдошлар!Ҳурматли деҳқон ва фермерлар! Сўнгги йилларда мамлакатимизда кўкаламзорлаштириш, ўсимликларни муҳофаза қилиш ҳамда яшил майдонларни кенгайтириш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Кўчат экиб, боғ яратиш – халқимизнинг азалий қадриятларидан бири. Зеро, ўзимиз яшаб турган жойни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш туфайли кўнглимиз шодликка тўлади, турмушимиз файзли ва фаровон бўлади.
Айни чоғда боғлар, кўчалар ҳамда йўл четларида яшнаб турган дарахтлар теварак-атрофга кўрк улашиши баробарида ҳаво мусаффолигини таъминлаб, дастурхонимизни мевалар билан тўлдиради.
Дарахтларга меҳр бериш, уларни парваришлаш энг эзгу ва хайрли амал саналади. Кўчат экиб, боғ яратиш, атроф-муҳитни тоза ва озода сақлаш халқимизнинг асрлар синовидан ўтган миллий қадриятидир.
Зеро, аждодларимиз оилада янги туғилган фарзандга атаб ерга ниҳол қадаган. Ўша дарахт билан бирга фарзанд ҳам улғайган.Демак, халқимизнинг ибратли ўтмиши ўзимиз яшаётган муҳитда табиатга оқилона муносабатда бўлиб, уни асраб авайлаш, келгуси авлодлар ҳам яшаши учун қулай макон барпо этишга ундайди.
Муҳтарам Президентимизнинг2022 йилнингоктябрьойида“Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш борасида берган кўрсатмалариасосан ҳар йили
“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида куз ойида 75 миллион дона, баҳор ойида 125 миллион дарахт экиш анъанага айланди. Бу йил куз ойида ҳам юртимизда барча соҳаларда 125 миллион, шу жумладан Сиз фермерлар ҳамда бошқа қишлоқ хўжалиги соҳа вакиллари томонидан да 65,5 миллионта дарахтлар дала четлари, боғ ток оралари ҳамда янги тутзорларда барпо этилади.«Яшил макон» умуммиллий лойиҳа амалга оширилиши ҳар бир ҳудуднинг иқлимига мос, кам сув талаб қиладиган кўчатларни танлаб уларни етиштириш учун кўчатхоналар кўпайтирилиши айни муддаодир.Ўтган йиллар тажрибасидан келиб чиқиб, юртимизда
8 ноябрдан 18 декабргача кўчат экиш бўйича
“Долзарб 40 кунлик” эълон қилинди.
Қайд этиш керакки, ўтган йили куз ва жорий йилнинг баҳор ойларида маҳаллаларда, фермер ва деҳқонларимиз далалари четларига ва аҳоли томорқаларида 200 миллиондан зиёд кўчат экилди.Албатта, бу савобли ишларда кўплаб ташкилотлар, маҳаллалар, умуман, кенг жамоатчилик қатори Сиз меҳнаткаш деҳқон ва фермерларимизнинг ҳам муносиб улуши бор.
Ҳурматли фермерлар!“Долзарб 40 кунлик”даСиз ҳам далангиз четидаги бўш ерларгатут, ток ва бошқа дарахт кўчатлари экиб“Яшил макон” умуммиллий лойиҳасига ўз ҳиссангизни қўшинг.
Бунинг учун мамлакатимиздаги кўчат етиштирувчи бир ярим мингта фермер деҳқон хўжаликларида 50 миллиондан зиёд тут, ток, тол, ёнғоқ ва бошқа дарахт ниҳоллари мавжуд.
Сиз улар билан ҳамкорлик қилсангиз, юртимиз яшиллик оламига ўзингизнинг муносиб ҳиссангизни қўшган бўласиз.
Меҳнаткаш деҳқонлар!Муҳтарам Президентимизнинг алоҳида қарорлари билан жорий йилдан бошлаб пахта-ғалладан бўшаган майдонлардан деҳқон хўжаликлари учунер ажратилиб, Сизлар шу йилдан бошлаб бу ерлардан даромад олишни бошладингиз.
Сизлар ҳар бир қарич ердан унумли фойдаланган ҳолда “Бир контур-бир маҳсулот” тамойилини амалга ошириш доирасида дала четига ва кўча бошига тут, ток ва бошқа кўчатларини экишни ташкил этишга чақирамиз.
Ҳурматли кўчатчилик фермер ва тадбиркорлар!Фермер хўжалиги ва бободеҳқонларга сифатли кафолатланган тут, ток ва бошқа кўчатлар билан таъминлаш юзасидан маълумотлар бериб боринг.
Фермер ва деҳқонларга кўчатлар харид қилиш бўйича Кенгаш ҳузуридаги Жамғарма маблағларидан имтиёзли кредитлар бериш бўйича тушунтириш ишларини ташкил қилингизлар!
Маҳаллий ҳокимликлар билан биргаликда дарахтларни парваришлаш, суғориш, зараркунандалардан ҳимоя қилиш борасида тизим яратиш бўйича ишларни ташкил этишда фаол иштирок этинг;
Кўчатларни етказиб бериш ва нарх-навонинг барқарорлигини таъминлаш мақсадида Кенгаш ҳузуридаги “Қува томорқа ер учаткаларини ривожлантириш илмий амалий маркази”да ҳамда “Янгийўл марказлари”да етиштирилган ток, тут ва бошқа мевали дарахт кўчатларини фермер, деҳқонларга тизимли етказиб бериш бўйича ҳар бир туман марказларида кўчат сотиш ярмаркалари ва савдо расталарини ташкил этида фаол иштирок этишга чақирамиз.
Ҳурматли ва азиз фермерлар ҳамда деҳқонлар!Сизларниҳурматли Юртбошимизнинг юксак ишончини оқлаб, мамлакатимиз равнақи ва фаровонлигига муносиб ҳисса қўшиш учун
“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида эълон қилинган “Долзарб 40 кунлик”да фаол иштирок этиб тут, ток ва бошқа дарахт кўчатлари экишга чақирамиз!
Бу билан сиз халқимизга хос эзгу фазилатларга ўзингизнинг муносиб ҳиссангизни қўшган бўласиз! Зеро, нафақат ҳовли ва уйларимиз мана шу, маҳалла, шаҳар ва мана шу ватан ҳам ўзимизники. Унинг озодалиги ва кўркамлигига барчамиз масъулмиз.
Ватанимиз ободлигига ўз ҳиссамизни қўшайлик!