Хива тумани прокурори А.Рузметовнинг аҳолига мурожаати

01.12.2025 14 Yangiliklar

Ассалому алайкум азиз ҳамюртлар, 
туманимиз фуқаролари!

Жорий йилнинг 11 ойи мабойнида Хива тумани ҳудудида жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, жамоат тартиби ҳамда фуқаролар ҳавфсизлигини таъминлаш борасида бир қатор ишлар амалга оширилиб, буни натижасида қотиллик, босқинчилик, талончилик, номусга тегиш, ўғирлик турларидан дўкон, омбор ва автотранспорт воситаларидан ўғирлик, телефон, велосипед ўғирлиги, авто транспорт олиб қочиш жинояти содир қилинишига йўл қўйилмаган, фирибгарлик жинояти камайишига эришилган.
Ташаббус билан, 29 та гиёҳвандлик, 8 та ноқонуний ов қуроли сақлаш, 2 та қиморхона ташкил қилиш, 3 та электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш, 3 та валюта айрибошлаш, 3 та фохишахона сақлаш ва 7 та бошқа турдаги жиноятлар аниқланган.
Шундай бўлсада, туманда олди олиниши мумкин бўлган жиноят турларидан оғир тан жароҳати етказиш, оилавий зўравонлик, ўғирлик, ўртача оғир тан жароҳати етказиш, алимент, ўлим билан боғлиқ бўлмаган йўл транспорт ҳодисаси жиноятлари кўпайишига йўл қўйилган.
Турлари бўйича тўхталадиган бўлсак, тан жароҳати билан боғлиқ йўл транспорт ҳодисаларининг кўпчилиги, пиёдалар томонидан йўлларнинг белгиланмаган жойларидан кесиб ўтиши оқибатида содир этилган бўлиб, булар асосан “Соёт”, “Истиқлол” ҳамда “Шомохулум” маҳаллалари ҳудудидан ўтган автомобиль йўлларига тўғри келади.
Шунингдек, хонадонларда содир қилинган ўғирлик жиноятларининг таҳлили, қўриқлаш хизмати имкониятидан оқилона фойдаланилмаётгани, видео кузатув камераларини ўрнатилмаётгани ҳамда фуқароларимизнинг ўз-ўзига ишонишлари орқали келиб чиқаётганлигини кўрсатмоқда.
Шу фурсатдан фойдаланиб туманимиз ахолисидан ўз мол мулкини асрашини мол мулкини қаровсиз қолдирмаслини уларни қўриқлаш тизмига улаш орқали, хавфсиз мухитни таминлашини ҳамда доимио огоҳ бўлишларини сўраб қоламан. Бу орқали ушбу турдаги жиноятларни содир этилишини олди олинади.

Азиз ҳамюртлар!

Ҳозирги замонда тобора оммалашиб бораётган кибер маконда ўғирлик ҳамда фирибгарлик билан боғлиқ жиноятлар кун ва вақт сайин ошиб бормоқда.
Ушбу турдаги жиноятлар деярли ҳар бир фуқаромизнинг бевосита шахсий ҳавфсизлиги билан боғлиқ бўлиб, фуқароларимиз томонидан фойдаланиб келаётган банк пластик карталаридан пул моддий қийматликларининг масофавий ўзлаштиришнинг бирон бир имконияти мавжуд эмаслиги айни ҳақиқат бўлиб, бироқ кибер макондаги оммага номаълум бўлган ҳаккерлар томонидан турли алдов ва чалғиш йўллари орқали сизнинг банк картангиздан фойдаланиш имкониятини қўлга киритиб, пулларингизни масофавий ўзлаштириш имкониятига эга бўлиши мумкин. Шу ўринда биз ички ишлар ходимлари мазкур ҳаккерлар томонидан ушбу алдов ва чалғитиш йўлларини олдиндан аниқлаб, уларни сизнинг ихтиёрингизга имкон қадар тезликда етказишга ҳаракат қиламиз. Бунинг учун сиздан, ўзингиз яшаб келаётган маҳалланинг телеграм ижтимоий тармоғида очилган гуруҳларга доимий аъзо бўлиб, ушбу гуруҳларга масъул ходимлар томонидан кунлик жойлаб бориладиган огоҳликка чақирувчи видеороликларни кузатиб, уларга доимий равишда амал қилишларингизни илтимос қилган бўлар эдик.
Қадирли туманимиз фуқаролари, шу билан бир қаторда, йўл транспорт ҳодисалари, ўғирлик, фирибгарлик ва бошқа турдаги жиноятларнинг қурбони бўлиб қолмасликларингиз учун ўзингиз ва атрофингизда содир бўлаётган ҳар бир шубҳали ҳолатларга бефарқ бўлмаслигингизни сўраб қоламан.

Алишер Рузметов
Хива тумани прокурори
01.12.2025 йил