📣📣📣Эълон! #ЖАМОАТЧИЛИК ЭШИТУВИ 👉24 июль куни соат 10:00да “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати Хоразм вилояти бўлинмаси ташаббуси билан вилоят адлия бошқармаси ҳамкорлигида Хива туманида 2021 йил Давлат дастури ва норматив ҳужжатларнинг ижроси бўйича жамоатчилик эшитуви ўтказилади. Унда: ✅Давлат дастурининг 61, 80, 88, 146, 147-бандларига асосан туманда камбағалликни қисқартириш ҳамда оилавий тадбиркорликни янада ривожлантириш, ишсиз аҳолини тадбиркорликка ва ўзини ўзи банд қилиб ишлаш фаолиятига жалб қилиш ҳамда касб-ҳунарга ва тадбиркорликка ўқитиш бўйича амалга оширилаётган ишлар; ✅ “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларини амалга ошириш бўйича масъул раҳбарларнинг бажарилган ишлар, кўрилаётган чоралар юзасидан ахборот бериши кутилмоқда. 🏢Ўтказиш жойи: Хива тумани ҳокимлигининг мажлислар зали. ❗️Эслатма: Юқоридаги масалалар юзасидан Сизда ҳудудга оид саволлар, муаммо ва таклифлар бўлса @xorazmyuksalish телеграм манзилига юборишингизни сўраб қоламиз.