Туман ҳокимининг 2021 йи 31 июлдаги қарори

02.08.2021 366 Yangiliklar

Э Ъ Л О Н 
  Туманда 2022 йил ҳосилидан уруғлик ғалла етиштириш хуқуқига эга бўлиш учун 2021 йил 15 июлдан 15 августгача тендер танлови ўтказилади. 
 Тендер танловида қатнашувчи фермер хўжаликларидан 2021 йил 
15 июлдан бошлаб туман қишлоқ хўжалиги бўлимида аризалар қабул қилинади. 
Буғдойнинг супер элита, элита ва кейинги авлодларидан уруғлик етиштириш ва сотиш учун тақдим этиладиган хужжатлар:
1.  Танлов комиссиясига ариза.
2.  Хўжаликнинг ер унумдорлиги тўғрисида туман ер ресурслари ва давлат кадастр бўлимидан маълумотнома.
3.  Хўжаликнинг сув таъминоти, ерларнинг шўрланиш даражаси тўғрисида туман мелиорация бўлими томонидан маълумотнома.
4.  Хўжалик рахбарининг маьлумоти ва мутахассислиги тўғрисидаги белгиланган тартибда тасдиқланган хужжат нусхаси.
5.  Хўжаликда техника воситаларининг техник паспортларидан кўчирма.
6.  Мехнат дафтарчаси ёки унинг белгиланган тартибда тасдиқланган нусхаси.
7.  Фермер хўжалигининг ҳисоб варақасидаги мажбуриятлардан озод мавжуд пул маблағи ёки мол-мулкнинг бахоси ва унга эгалик хуқуқини тасдиқловчи хужжат.
8.  Туман статистика бўлимидан сўнги 3 йил давомида ғалла сотиш бўйича шартномаларнинг бажарганлиги тўғрисида маьлумоти.

Мурожаат учун: Туман қишлоқ хўжалиги бўлими телефон рақами: 62374-42-10