ДИҚҚАТ ЭЪЛОН:
Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан илгари сурилган беш муҳим ташаббусни халқ ҳаракатига айлантириш мақсадида;
маҳаллаларда ёшларнинг мусиқа, рассомлик, адабиёт, театр ва санъатнинг бошқа турларига қизиқишларини ошириш, истеъдодларини юзага чиқариш, жисмоний чиниқтириш, спорт билан шуғулланишлари учун зарур шароитлар яратиш, компьютер технологиялари ва интернетдан самарали фойдаланишни ташкил этиш, китобхонликни кенг тарғиб қилиш ҳамда хотин-қизларни иш билан таъминлашга доир ишлар самарадорлигини ошириш бўйича фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларини ўртасида танлов эълон қилинади;
Мазкур танлов қуйидаги 3 та босқичда ташкил этилади:
биринчи босқич — туман ва шаҳарлар миқёсида;
иккинчи босқич — Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри миқёсида (кейинги ўринларда — ҳудудий) биринчи босқич ғолиблари ўртасида;
учинчи босқич — Республика миқёсида иккинчи босқич ғолиблари ўртасида.
Танловга ҳужжатларни тақдим этиш тартиби
Танловда иштирокчилар якка ҳолда иштирок этади ва ҳужжатлар тақдим этади.
Танловда қатнашмоқчи бўлган номзодлар танлов ҳақида эълон қилинган кундан эътиборан 20 кун мобайнида халқ депутатлари туман Кенгаши котибияти мудири номига ариза тақдим этадилар.
Танловда қатнашиш истагини билдирган номзодлар ўз аризаларига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этишлари лозим:
иштирокчилар тўғрисидаги умумий маълумот (мавжуд бўлса паспорти);
беш муҳим ташаббус доирасида олиб борилган фаолиятига оид материаллар (маълумотлар, ҳисоботлар, баённомалар, дастурлар, лойиҳалар, фото, альбом ва ҳоказолар);
беш муҳим ташаббусни амалиётга татбиқ этиш бўйича амалга оширилган ишларни акс эттирувчи 5 дақиқадан ошмаган видеоролик (сифати юқори, DVD форматида);
оммавий ахборот воситаларида беш муҳим ташаббусга оид чоп этилган мақолалар, телевидение ёки радиода чиқишларни асословчи ҳужжатлар.
Номзодлар танловга доир бошқа қўшимча материаллар ҳам тақдим этиши мумкин.
Аризалар халқ депутатлари Хива туман Кенгаши котибиятига тақдим этилади.