Хива тумани ҳокимлигининг ижро интизоми бўйича бош мутахассис лавозими очиқ танловга қўйилди

03.11.2022 216 Yangiliklar
ЭЪЛОН.
Хива тумани ҳокимлигининг ижро интизоми бўйича бош мутахассис лавозими очиқ танловга қўйилди

МАЛАКАВИЙ ТАЛАБЛАР
1. Олий маълумотга (барча мутахассисликлар) эга бўлиши керак (хорижий олий маълумот устунлик берилади)

2. Камида 3 йиллик меҳнат стажи талаб этилади

3. Хорижий тилларни билишига устунлик берилади

4. Компюьтердан эркин фойдаланиш, АКТсоҳасини базавий билиши, ахборот хавфсизлиги, Windiwс тизими, МС Wорд, МС Эхcел дастурларида, турли ҳил ижро тизими бўйича дастурлар ҳамда интернетда ишлай олиш зарур.

5. Юклатилган вазифаларни мустақил, кўмаксиз бажара оладиган, одоб-аҳлоқ нормалари риоя этиши, муомала маданиятига эга бўлиши, иш вақтидан самарали фойдалана олиши ва тадбирларни режалаштириш кўникмаларига эга бўлган, стратегик ва таҳлилий фикр юрита олиши, қарорларни тез қабул қила олиши ҳамда уларни бажара олиши, сўнги уч йил давомида давлат органлари ва ташкилотларидан салбий сабабларга кўра белгиланган тартибда бўшатилмаган бўлиши лозим

АРИЗА ТОПШИРИШ МУДДАТИ
Танлов 10 ноябр (шу куни ҳам) кунига қадар давом этади.

ТОПШИРУВЧИЛАР УЧУН
Ариза топширишни ҳохловчи талабгорлар қуйидаги ҳавола орқали ўтиб ариза топширишлари мумкин.

https://vacancy.argos.uz/vacancies/vacancy-detail/193880#profile