Хива тумани, "ИНДAВAК" маҳалласини қайта номлаш тўғрисида жамотчилик фикрини аниқлаш

07.04.2023 254 Yangiliklar

Диққат: Жамоатчилик фикри

ИНДAВAК МAҲAЛЛAСИ ҚАЙТА ҚАНДАЙ НОМЛАНСИН?!

Тумандаги Индавак маҳалласи фуқароларидан келиб тушган мурожаатларга асосан, маҳалла номини ўзгартириш бўйича билдирилган таклифларни инобатга олиб, географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича туман комиссияси ушбу таклифларни ўрганиб чиқди. Унга кўра, Ўзбекистон Республикасининг “Географик объектларнинг номлари тўғрисида”ги ўзгартиришлар киритилганидан кейинги Қонуни ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 4 мартдаги “Шаҳарлар, посёлкалар, қишлоқлар ва овулларнинг маҳаллаларини тузиш, бирлаштириш, бўлиш ва тугатиш, шунингдек, уларнинг чегараларини белгилаш ва ўзгартириш, уларга ном бериш ва уларнинг номини ўзгартириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 48-сонли қарорига асосан, ушбу таклифни маъқуллаш мақсадида Индавак маҳалласи номини ўзгартириш бўйича қуйидаги таклифлар билдирилди:

1.Гўжа.

2.Гўжа замини.

3.Гўжа гузари.

Ҳурматли маҳалла фуқаролари! Юқорида келтирилган номлар 15 кун мобайнида жамоатчилик муҳокамасига қўйилади. Шу муносабат билан Сизлардан кўрсатиб ўтилган номларга овоз бериб, бунда фаол қатнашишларингизни, таклифларингизни билдиришларингизни сўраймиз. Маҳаллангиз  янги ном билан аталишига бефарқ бўлмайсиз, деган умиддамиз.

Шу ҳақдаги фикр-мулоҳазаларингизни ҳамда таклифларингизни Хива туман ҳокимлигининг географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича комиссиясига оғзаки ёки ёзма мазмунда ёхуд смс орқали билдиришингиз мумкин.

Мурожаат учун манзил: Хива тумани маркази,
Шомохулум маҳалласи Тинчлик кўчаси 121 уй.
 Телефонлар: +99862 374-70-78, +99862 374-70-77, факс:+99862 374-70-74.

ХИВА ТУМАН КОМИССИЯСИ.