ХИВА ТУМАНИ ДАВЛАТ СОЛИҚ ИНСПЕКЦИЯСИ БОШЛИҒИ ФАЙЗУЛЛАЕВ ОДИЛБЕКНИНГ ҲИСОБОТИ ВА ТАДБИРКОРЛАРГА МУРОЖААТИ

05.11.2022 169 Yangiliklar

ХИВА ТУМАНИ ДАВЛАТ СОЛИҚ ИНСПЕКЦИЯСИ БОШЛИҒИ ФАЙЗУЛЛАЕВ ОДИЛБЕКНИНГ ҲИСОБОТИ ВА ТАДБИРКОРЛАРГА МУРОЖААТИ

 

 

Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев жорий йилнинг 16-март куни Давлат солиқ қўмитасига ташрифи давомида соҳани такомиллаштириш, хусусан солиқ тизимини рақамлаштириш, солиқ тўловчиларга хизмат кўрсатиш сифати ва кўламини ошириш, шунингдек, “Солиқчи - кўмакчи” тамойили асосида тадбиркорлар билан бевосита мулоқотга киришиб, уларнингмуаммоларини ўрганиш ва солиқ қонунчилигидаги ўзгаришларни тушунтириш юзасидан бир қатор топшириқлар берганди. 

Мазкур топшириқларнинг ижросини таъминлаш, тадбиркорларни солиқ соҳасидаги ўзгариш ва янгиликлар билан таништириш мақсадида Давлат солиқ қўмитаси раҳбарияти бошчилигида жойларда тадбиркорлар билан учрашувлар ўтказилди. Учрашувда туманимизнинг жами 30 нафардан ортиқ тадбиркорлар иштирок этишди. 

Шунингдек, 2022-йилнинг ўн ойлиги давомида туман давлат солиқ инспекцияси мутахассислари томонидан туманнинг барча маҳалла фуқаролар йиғинида жами 46 маротаба тадбиркорлар билан бевосита мулоқотлар ўтказилиб, қарийб 126 та тадбиркорлик субъектларига солиқ қонунчилигига киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар, янгиликлар, автоматлаштирилган ахборот тизимлари ҳақида батафсил маълумотлар берилди.  

Шу ўринда айтиб ўтиш керакки, бугунги кунда Хива туманида 1,9 мингга яқин тадбиркорлик субъектлари фаолият юритади. Йил бошидан буён “Солиқчи-кўмакчи” тамойили асосида туманимиздаги 84 та корхонанинг 93 та муаммолари ўрганилиб, мазкурмуаммоларбевоситасолиқходимларикўмагидаҳалэтилди. 

Хива туман давлат солиқ хизмати органи ходимлари томонидан тадбиркорлик субъектлари билан олиб борилган тушунтириш ишлари натижасида 449 та корхонадаги 1513 нафар норасмий ишловчи фуқаролар фаолияти қонунийлаштирилиб, уларнинг ижтимоий ҳимояси таъминланди. 

 Агар соҳалар кесимида кўриб чиқадиган бўлсак, савдо ва умумий овқатланиш корхоналарида 86 нафар, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш корхоналарида 442 нафар, қурилиш корхоналарида 104 нафар ҳамда қишлоқ хўжалиги соҳасида фаолият юритувчи 881нафар фуқароларнинг фаолияти расмийлаштирилди ва бюджетга 56,4 миллион сўм қўшимча маблағ йўналтирилди.

Айтиш керакки, кейинги йилларда мамлакатимизда аҳоли ва бизнес учун қулайликларни ошириш, солиқ муносабатларида инсон омилини камайтириш мақсадида солиқ маъмуриятчилиги тубдан ислоҳ қилинмоқда. Хусусан, 2020 йилда янги Солиқ кодекси қабул қилинди. Солиқ турлари 13 тадан 9 тага камайтирилди. Мулк солиғи эса  5 фоиздан 1,5 фоизга тушди. Қўшилган қиймат солиғи 20 фоиздан 15 фоизга пасайтирилди. Натижада, туман тадбиркорларнинг ҳам ислоҳотларга ишончи ортиб, солиқ тушумлари туманда 1,14 баравар кўпайган бўлса, айланмадан олинадиган солиқ тўловчилар сони 1156 тадан 1406 тага етди. 

Бундан ташқари, солиқ турларидан ортиқча тўлов суммасини қайтариш юзасидан 458 та ҳолатда 370,2 миллион сўм пул маблағлари корхоналарнинг ҳисоб рақамларига қайтарилди.

2022-йилнинг ўн ойлиги давомида туманимиз солиқ тўловчилари томонидан 44 253,2 млн.сўм миқдорида солиқлар тўланиб, белгиланган прогноз режаси 2 015,6 млн.сўмга ортиғи билан бажарилди. Бюджетга йўналтирилган маблағларнинг асосий қисми 34 277,6 млн.сўми, яъни 77,5 фоизи юридик шахслар, 9 975,6 млн.сўми ёки 22,5 фоизи эса жисмоний шахслар ҳиссасига тўғри келди.

 Солиқ турлари бўйича таҳлил этадиган бўлсак, тушумнинг 4 622,1 млн.сўм ёки 10,4 фоизини айланмадан олинадиган солиқ, 21 298,2 млн.сўм ёки 48,2 фоизини жисмоний шахслар даромад солиғи, 1 825,7 млн.сўм ёки 4,1 фоизини юридик шахслардан олинадиган ер солиғи, 332,6 млн.сўм ёки 0,8 фоизини юридик шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи, 9 606,0 млн.сўм ёки 21,7 фоизини жисмоний шахсларнинг ер ва мол-мулк солиғи ҳамда қолган 6 568,6 млн.сўм ёки14,8 фоизини эса бошқа солиқлар ва йиғимлар ташкил этди.

Ҳурматли тадбиркорлар энди харид суммасидан 1 фоизли кешбек олиш, “Солиқҳамкор” тизимларининг жорий этилишига ҳам тўхталиб ўтадиган бўлсам — бу тизим мижозларни жалб қилишга қаратилган махсус бонус дастурларининг бир тури бўлиб, солиқ тизимида самарали қўлланиб келиняпти. 

Тўғриси, солиқчилар яқин пайтгача фақат солиқ йиғиш билан шуғулланиб келган. Президентимизнинг 2021-йил 4-октябрдаги қарорига асосан, чакана савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасида назорат-касса техникасидан фойдаланишни такомиллаштириш ҳамда яширин иқтисодиёт ҳажмини қисқартириш мақсадида ҳарид суммасидан 1 фоиз миқдорда кешбек қайтариш механизми жорий этилди. 

Маълумки, ҳар бир тадбиркорлик нуқтаси маҳсулот сотса QR коди бўлган фискал чек бериши шарт. Агар улар бундай чекни бермаса ёки пластик картада савдо қилишни истамаса, харидор дўконда тортишиб ўтирмай, бу ҳақда “Солиқ ҳамкор” тизими орқали хабар бериши мумкин. Албатта, бунда мурожаат қанчалик асосли эканлиги жиддий текширилади. Қоидабузарлик ҳолатлари тасдиқланган тақдирда мурожаатчи — солиқ ҳамкор орқали ундирилган жарима суммасининг 20 фоизи миқдорида рағбатлантирилади.

“Солиқҳамкор” дастури орқали келиб тушаётган мурожаатлар дастлаб солиқ ходимлари томонидан яхшилаб ўрганиб чиқилади агарда рад қилиш учун асос бўлсагина рад қилинади.

Ўрганиш жараёнида мурожаатда қайд этилган ҳолат исботланган тақдирдагина ушбу ҳолат юзасидан қонунчилик доирасида чоралар кўрилиши мумкин. Мурожаат исботланмаса, ҳеч қандай чора кўрилмайди. 

Давлат солиқ идоралари томонидан асоссиз тадбиркорлик фаолиятига аралашиш, ноқонуний текшириш ўтказилишига йўл қўйилмайди.

  Ҳурматли тадбиркорлар! 

 Хива туман давлат солиқ хизмати органи ходимлари солиқ соҳасига оид барча саволларингизга жавоб бериш, билмаганларингизни ўргатиш ва “Солиқчи - кўмакчи” тамойили асосида сизга яқиндан ёрдам беришга доимо тайёрдирлар.