Мурожаатлар тезкорлик билан ҳал қилинмоқда.  

28.10.2021 412 Yangiliklar

        “Ҳудудгаз Хоразм” газ таъминоти филиали “Хиватумангаз” газ таъминоти бўлими томонидан жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш бўлимида мурожаатларни келтириб чикараётган сабаб ва омилларни таҳлил этиш ва уларни бартараф этиш буйича муайян ишлар амалга оширилмоқда.

2021 йилнинг 4 чорак октябр ойида  “Ҳудудгаз Хоразм” газ таъминоти филиали “Хиватумангаз” газ таъминоти бўлимига жисмоний ва юридик шахслардан Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ишонч телефони ва Халқ қабулхонаси орқали жами 19 та мурожаатлар тушган бўлиб, Бу мурожаатларни кўриб чиқилиши тўлиқ назоратга олинган, 4 та мурожаат  қаноатлантирилган, 13 таси бўйича мурожаатчиларга ҳуқуқий маълумотлар берилган. “Хиватумангаз” газ таъминоти бўлими бошлиғи ва малакали мутахассислар томонидан фуқароларни қабул қилиб уларнинг муаммоларини қонун доирасида ижобий ҳал қилиш чоралари кўрилмокда.

Жумладан: Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ишонч телефони орқали келган Хива тумани Оқ-ёп маҳалласи Оқ-ёп-2 кўчаси 163-уйда яшовчи Матниязов Мақсудбек, Варагзон маҳалласи Зироат  кўчаси 14 уйда яшовчи Қурязов Ҳамро, Қушчи каттабоғ маҳалласи Осиё кўчаси 96 уйда яшовчи Жуманазарова Роҳила Шамуратовналарнинг суюлтирилган газ баллонини тўлдириб бериш тўғрисидаги мурожаатлари ҳамда Сапча маҳалласидан Хаитов Азамат, Парчанхос маҳалласи Обод кўчаси 7 уйда яшовчи Латипов Муқаддаслар янги хонадонга кўчиб ўтганликлари боис маиший газ баллон ажратиб бериш тўғрисидаги мурожаатлари юзасидан Хиватумангаз ходимлари томонидан ўрганиш ўтказилиб мурожаатлари ижобий ҳал қилинди. Ҳозирги кунда табиий газ танқислиги бўлгани сабабли Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2013 йил 5 июлдаги № 193- сонли қарорига асосан газ тармоғидан ажратилиб суюлтирилган газ билан таъминланаётган фуқароларимиз томонидан маҳалласини табиий газ тармоғига қайта улаб бериш   тўғрисида ҳам  мурожаатлар келиб тушмоқда. Ушбу масала юзасидан “Хиватумангаз” газ таъминоти бўлими бошлиғи, тегишли бўлим мутахассислари ҳамда “Ҳудудгаз Хоразм” газ таъминоти филиали мутахассислари томонидан фуқаролар билан Сайёр қабуллар ўтказилиб  уларни қизиқтирган савол, таклиф ва шикоятларига  жойида ҳуқуқий маълумотлар берилиб, қонуний ҳал килиш чоралари кўрилмокда. 

 

 

 

“Хиватумангаз”газ таъминоти 

бўлими Назорат ва мурожаатлар  

етакчи мутахассиси:                                          Ш.Заргарова.