Тумандаги 16-сон мактаби фаолияти ўрганилди

20.04.2021 773 Yangiliklar
Туман ҳокими О.Матякубов 16-сонли умумтаълим мактабида бўлиб, карантин қоидаларига риоя қилиниши, таълим сифати, ўқувчиларни олий таълим даргоҳларига қамров даражасини ошириш мақсадида ташкил қилинган фан тўгараклари ҳамда дарс жараёнларини кўздан кечирди. Дарс жараёнларида бевосита иштирок этган туман ҳокими ўқувчилар билан қизиқишлари, мақсадлари,олдида турган муаммолари, мурожаат ва таклифларига қулоқ тутди. Туман ҳокими ушбу муассасада фаолият олиб бораётган ходимлар билан суҳбатлашиб, мактаб фаолиятидаги олдимизда турган муҳим вазифаларга алоҳида тўхталиб ўтди.