Халқ депутатлари Хива туман КЕНГАШИНИНГ НАВБАТДАГИ СЕССИЯСИ

24.04.2021 597 Yangiliklar
Халқ депутатлари Хива туман Кенгашининг навбатдаги ўттиз тўртинчи сессияси бўлиб ўтди. Уни сессия раиси О.Матякубов бошқариб борди. 
Кун тартибида:
1. “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ҳамда муаммолари ҳал қилинган бандлиги таъминланган хотин-қизларни “Аёллар дафтари”дан чиқариш бўйича туман ҳокимининг биринчи ўринбосари вазифасини вақтинча бажарувчиси Мейлиев Санжарбек Тангрибергоновичнинг ҳисоботи тўғрисида.

2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 
2020 йил 8 сентябрдаги “2021 йилда бошоқли дон етиштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 546-сонли қарори ижроси юзасидан туман прокуратураси томонидан ўтказиган таҳлиллар юзасидан туман прокурори Абдалниязов Шуҳрат Матназаровичнинг таклифлари тўғрисида.
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ёшларни ижтимоий қўллаб- қувватлаш бўйича қўшимча чора- тадбирлар тўғрисидаги 132- сонли қарори ижроси бўйича “Ёшлар дафтари” жамғармасидан маблағ  ажратиш тўғрисида туман ҳокимининг биринчи ўринбосари в.в.б. С.Мейлиевнинг ахбороти.

Сессияда кўрилган масалалар юзасидан фикр мулоҳазалар тингланиб, халқ депутатлари Хива туман Кенгаши депутатлари қарори қабул қилинди.