Вилоят прокурори ўринбосари сайёр қабули

07.05.2021 698 Yangiliklar
 Хива туманида, вилоят прокурори ўринбосари, Адлия маслаҳатчиси Х.Э.Ёвбосаровнинг сайёр қабули бўлиб ўтди. Қабулда туман ҳокими О.Матякубов, сектор раҳбарлари, тумандаги идора ва ташкилот маъсул ходимлари ҳамда 35 нафар фуқаролар иштирок этишди. Вилоят ва Республика миқёсида ечиладиган  8-нафар тадбиркорлар мурожаатларини ҳал қилиш бўйича аризалари олиниб, қолган 27 нафар фуқароларга ҳуқуқий маслаҳатлар берилди ва мурожаатларини ҳал қилиш бўйича тегишли ташкилотларга йўналтирилиб, ижросини таъминлаш муддатлари белгиланди. Ҳар бир мурожаат вилоят прокурори ўринбосари Х.Э.Ёвбосаровнинг назоратига олинди.