Бугун тумандаги Дошёқ маданият марказида "Aёллар дафтари"га киритилган хотин- қизлар билан манзилли ишлаш, янги имкониятлар мавзусида семинар тренинг бўлиб ўтди. Тадбирда вилоят ҳокимининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси Қурбанбаева Гулсара Aхмедовна иштирок қилиб, йиғилганларга хатлов жараёнларида йўл қўйилаётган камчиликлар, уларни ўз вақтида бартараф қилиш чоралари ҳақида ҳамда қатнашчилар томонидан берилган саволларга тўлиқ жавоблар ва маълумотларни бериб ўтди.