Тадбирда туман ҳокими С.Палванов, сектор раҳбарлари иштирок этиб, йиғилиш қатнашчиларига давлат дастурини амалга ошириш жараёни, тартиби ва механизми тўғрисида маълумот берилди ҳамда йўл, электр таъминоти, коммунал хизмат ва тадбиркорликка масъул раҳбарлар билан бирма-бир гаплашилиб, маҳаллада бажарилиши лозим бўлган ишлар белгилаб олинди. Дастур доирасида ободончилик билан бир қаторда иш ўринлари ташкил этиш, аҳолини камбағалликдан чиқариш масалалари ҳам кўзда тутилган. Маълумот учун: Хива туманининг Ал-Хоразмий маҳалласида ички йўлларга 30 км ШПС ва 6 км асфальт ётқизиш, 31 км ичимлик суви линияларини тортиш, 120 та тунги ёриткич ўрнатиш, 3 км пиёдалар йўлакчалари барпо этиш, 4 км таъмирталаб электр тармоқларини янгилаш ва 1 та трансформатор тармоқларини таъмирлаш, ободонлаштириш ҳамда кўкаламзорлаштириш ишлари режалаштирилган.