Хива туман ҳокимининг навбатдаги сайёр қабули

21.04.2021 475 Yangiliklar

Бугун 21.04.2021 куни "Дошёқмаданият маркази биносида Хива туман ҳокимининг 1-ўринбосари С.Мейлиев иштирокида фуқароларнинг мурожаатларини тинглаш ва уларга амалий ечим топишга қаратилган навбатдаги сайёр қабул бўлиб ўтди. 

Қабулда Хива туман Халқ қабулхонаси мудири Р.Собиров иштирок этди.

 

?ҚАБУЛДА тингланган масалалар:

 

?Ишга жойлашиш масаласида амалий ёрдам -4 та;

?Кредит масаласи амалий ёрдам - 2 та;

Моддий ёрдам бўйича амалий ёрдам - 6 та;

 

Ер масаласи, енгил типли конструкция ўрнатиш ҳамда касалхонада даволанишда амалий ёрдам, томорқа масаласи ва турар жойлари чегарасини аниқлаштириб бериш борасида ва  бошқа масалалар юзасидан 16 та  мурожаатлар тингланиб амалий ёрдам бериш бўйича маъсулларга топшириқлар берилди.

  Муддат талаб қиладиган мурожаатлар юзасидан тегишли ташкилот раҳбарларига  топшириқлар берилиб, ижроси қатъий назоратга олинди.